Latest news

12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  6 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  7 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  11 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5

Мориба Испания термасини эмас, Гвинеяни танлади News

Мориба Испания термасини эмас, Гвинеяни танлади

Илайш Мориба қайси терма жамоада ўйнашини ўзи учун аниқлаб олди.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Илайш Мориба Испания эмас Гвинея термаси шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида Cadena SER нашри хабар бермоқда.

Мориба Гвинея пойтахти Конакри шаҳрида таваллуд топган. Испания U17 ва U19 термаларида 9 та ўйин ўтказишга улгурган. Аммо, кейинчалик термада ўйнашни хоҳламаган. Испания футбол федерацияси эса футболчи ва "Барселона" ўртасида бўлаётган можаролар сабаб Морибага қўллаб-қувватлаш мазмунидаги хат жўнатганди. Аммо, футболчи деярли ўз қарорини қабул қилиб бўлди.

Тез орада, Мориба Гвинея ва Бисау термалари ўртасидаги ЖЧ саралаш учрашувига чақирилиши кутилмоқда. Учрашув 1 сентябрь куни ўтказилади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика