Карвахаль: "Реал" тубига етиб борди"
15 jan 14:34
News
Карвахаль: "Реал" тубига етиб борди"
"Бугун биз тубига етиб бордик. Иккинчи дивизион жамоасига ютқаздик, уларни табриклайман. Эртадан бошлаб индивидуал ва жамоавий танқидни амалга оширишимиз керак. Бу мавсумда реабилитация қилиш учун ҳали вақт бор. Олдинда ғалаба учун курашишимиз шарт бўлган икки ажойиб турнир турибди. Ҳозир "Реал" энг яхши ҳолатида эмас, шунинг учун қаттиқ меҳнат қилишимиз лозим. Ҳаммамиз анча кўпроқ куч сарфлашимиз шарт — бу ҳақиқат.
Мухлислардан узр сўраймиз. Бу клуб талаб қиладиган даражага ҳозирча жавоб бермаяпмиз. Яқин ойлардаги ўйинларда тўлиқ куч билан ҳаракат қилишга ваъда берамиз, вазият ўзгаради", – деди Карвахаль.
Бу Мадрид жамоасининг Альваро Арбелоа қўл остидаги илк учрашуви бўлди. У ҳафта бошида Испания Суперкубогида "Барселона"дан (2:3) мағлубиятдан кейин Хаби Алонсони алмаштирган эди.
Similar news
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Comments