Морено "Барса"нинг Бен-Йеддерга қизиқаётгани ҳақида: "Агар 200 млн таклиф қилишса, таҳлил қилишимиз мумкин" News

Морено "Барса"нинг Бен-Йеддерга қизиқаётгани ҳақида: "Агар 200 млн таклиф қилишса, таҳлил қилишимиз мумкин"

"Монако" бош мураббийи Роберт Морено "Барселона"нинг жамоа ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддерга қизиқаётгани ҳақида гапирди.

Хабар қилинишича, каталониялик ўйинчи учун 80 миллион евро таклиф қилишган, аммо "Монако" футболчини сотишдан бош тортган.

"Мен бу ҳақда ҳеч нарсани билмайман. Аммо, улар 200 миллион таклиф қилишсагина, бу масалани муҳокама қилишимиз мумкин. 80 миллион евро - жуда кам", - дейди Морено.

Бен-Йеддер жорий мавсум Франция чемпионатида 19та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол уришга эришган.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика