Морено 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилганидан хафа News

Морено 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилганидан хафа

Испания терма жамоаси бош мураббийи Роберт Морено жамоада бундан буёғига ишламаслигини Евро-2020 саралаши доирасидаги Руминия (5:0)га қарши учрашувдан сўнг ечиниш хонасида билди.

Бу воқеа +ўйин тугагандан сўнг жамоа ечиниш хонасида содир бўлган. 42 ёшли мутахассис бу хабардан ранжиган ва матбуот анжуманига кирмаган.

Шундан сўнг у ўйинчилар билан хайрлашган ва стадионни тарк этган.

Морено Испания терма жамоасини июнь ойидан бери бошқариб келаётган эди. Мутахассис Луис Энрикенинг қизи вафот этганидан сўнг терма жамоа бошқарувини ўз қўлига олган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика