Мората нега хурсанд?
07 sep 2016 01:50
News
Мората нега хурсанд?
- Тўғрисини айтадиган бўлсам, майдондан кийиниш хонасига кирганимда Кьеллини Исроилга қарши ўйинда қизил карточка олганини кўриб хурсанд бўлдим (кулади).
Жоржио энди Испанияга қарши, яъни биз билан бўладиган баҳсда иштирок этолмайди. Бу мен учун қандай бахт. "Ювентус"дан кетаётганимда Кьеллини менга айнан шу ўйинда оёғимга тепишини айтганди. Машғулотлардаги каби оғриқларни яна эслатиб қўймоқчи бўлаётганди. Энди эса дисквалификация, бу эса мен учун яхши янгилик.
Биз Кьеллини билан дўстмиз. Мен унинг катта ишқибозиман, десам ёлғон гапирмаган бўламан. Жоржиога катта муваффақиятлар ва омад тилаб қоламан. Кьеллини ҳар доим менга керакли маслаҳатларни бериб келган. Мени хурсандчилигим шундаки, бўлажак ўйинда оёқларим ортиқча оғримайди, Кьеллинининг қаршилигини ҳис этмайди. Бу ҳужумчи учун яхши албатта.
Comments