Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Мората: "Ҳаммада ёшлигидан жамоаси бўлади, менда бу "Атлетико" News

Мората: "Ҳаммада ёшлигидан жамоаси бўлади, менда бу "Атлетико"

"Ювентус"да ижара асосида ўйнаётган "Атлетико" форварди Альваро Мората ўзининг Турин клубига ўтиши ҳақида гапирди.

"Буни тушунтириш қийин. Мен айтаётган ҳар бир нарса янгиликларга айланиб кетаётгани мен ташвишга солмоқда. Симеоне менинг ҳурматимга лойиқ. Мен шунчалик кўп "Атлетико"нинг ўйинларини кўриб, голларни нишонлаб кетяпманки, рафиқамнинг аллақачон тоқати қолмаган.

Ҳар бир инсон ўзининг вариантларини излайди, ўша пайт "Ювентус"га ўтиш энг яхшиси эди. Одатда клуб ўзи учун энг яхши қарорни излайди. Мен ўйнаган клубларга айтган миннатдорчиликларим масҳара қилинган сарлавҳаларни кўриш оғирдир. 

Сенда доим ёшликдан жамоанг бўлади, бу мен учун "Атлетико". Мен "Атлетико"га барчаси учун миннатдорчилигимни очиқ-ойдин айтаман. Бу клуб либосини яна кияманми ёки йўқ, буни билмайман. Доим "Атлетикочи" бўлиб қоламан.

Умид қиламанки, "Атлети" бу йил лигани ютади. Улар ҳар бир ўйинда бу учун курашмоқдалар ва зўр ўйнашмоқдалар. Улар "Мадрид" ва "Барса"дан кучли кўринишмоқда", - дейди Мората.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика