Latest news

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  13 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  7 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  5 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  28 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

МОҚ Президенти Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди News

МОҚ Президенти Қорақалпоғистондаги Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини бориб кўрди

Бугун Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация спорт фестивалида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида маълум қилгандик.

МОҚ раҳбари ушбу ташриф доирасида Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Олий маҳорат спорт мактабини ҳам бориб кўрди ва у ердаги шароитларни кўздан кечирди.

Ёдингизда бўлса, юртбошимиз ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари  ушбу мактабга ташриф буюриб, у ердаги фаолият билан яқиндан танишганди. Айнан шу ердаги учрашув давомида давлатимиз раҳбари оғир атлетикачимиз Рустам Джангабаев, қиличбоз қизимиз Зайнаб Дайибековаларга совғаларни тақдим қилганди. Бугун эса Умид Аҳмаджонов мактабдаги шароитларни кўздан кечирди, ушбу маскан раҳбарлари билан суҳбатда бўлди.

Сир эмаски, Қорақалпоғистон Республикаси ўзбек спорти учун кўплаб иқтидорли спортчиларни тарбиялаб берган. Бу мактаб ҳам келажакда ушбу анъанани давом эттириб, янги номларни кашф этишга ўз ҳиссасини қўшиши лозим, деган фикрни илгари сурди МОҚ раҳбари. Умид Аҳмаджонов бу йўлда Миллий олимпия қўмитаси томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилишини, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика