Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  0 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  17 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  7 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  235 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

Монакодан махсус мухбиримиз хабар қилади. Лука Модрич: "Реал"да ўйнашни бутун умр орзу қилганман" News

Монакодан махсус мухбиримиз хабар қилади. Лука Модрич: "Реал"да ўйнашни бутун умр орзу қилганман"

Кеча Монакода Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа маросимида ташкилотчилар ўтган мавсумнинг энг яхши футболчисини тақдирлади. "Реал" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич журналистлар овозлари эвазига ғолиб бўлди. Ушбу тадбирда championat.asia сайти журналисти Мирон Гойхманн ҳам аккредитациядан ўтиб иштирок этди.

УЕФА тақдирлаш маросимидан сўнг журналистлар учун махсус матбуот анжумани ташкил этди. унда Лука Модрич қатнашди.



"Ушбу совринни олганимдан фахрланаман ва жуда хурсандман. Совринга эга чиқаман деб ўйламагандим, шу боис ҳақиқатдан ҳам бахтлиман. Бунинг учун жамоадошларимга, мураббийларим ва оиламга раҳмат айтаман. Менга овоз берганларга ҳам раҳмат", - дейди Модрич.

- Сизнинг фаолиятингиз ёшларга ўрнак бўла оладими?

- Ўзим ҳақимда гапиришни ёмон кўраман. Бошқалар менга баҳо берганлари маъқул. Агар кимдир менинг фолиятимга шундай юқори берса бундан жуда ҳам хурсандман.



- Роналду кетгач сизга кўпроқ масъулият юкланадими?

- Аслида Роналду жамоада бўлганида ҳам менда катта масъулият бор эди. Ҳозир ҳам шундай қолаверади.

- Трансфер бозори вақтида сизнинг бошқа клубга ўтишингиз ҳақида кўплаб хабарлар чиқди.

- Бутун умр "Реал"да ўйнашни орзу қилганман. Шу клубда эканлигимдан фахрланаман. Ўйлашимча бундан кейин ҳам "Реал"да ўйнашда давом этаман.

Мирон Гойхманн Монакодан махсус



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика