Latest news

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Мўмин Мелиев ва Фарҳод Бекмуротов “Қўқон-1912”га ўтди. Музаффаров жамоани тарк этди News

Мўмин Мелиев ва Фарҳод Бекмуротов “Қўқон-1912”га ўтди. Музаффаров жамоани тарк этди

Келаётган 2021 йилги футбол мавсумида ўз олдига юксак мақсадларни қўйишни ният қилган “Қўқон-1912” жамоасининг мураббийлар штаби селекция ишларини қизғин тарзда олиб боришмоқда.

Жамоанинг ярим ҳимоя ҳамда ҳужум чизиқларини кучайтириш мақсадида ўтган мавсумда ўз жамоалари таркибида етакчилардан бўлган футболчилар жамоамизга таклиф қилинмоқда. Шундай футболчилардан бири якунланган мавсумни “Машъал” таркибида ўтказган ҳужумчи Мўмин Мелиев келгуси мавсумни Қўқонда ўтказиши ҳал бўлди.
Мелиев “Машъал” жамоасини Про-лигадан Суперлигага чиқишида ҳамда ўтган мавсумда Суперлига ўйинларидаги иштирокида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди.

Шунингдек “Андижон” жамоасининг таянч ярим ҳимоячиси, кўплаб баҳсларда андижонликларни сардор сифатида майдонга олиб тушган Фарҳод Бекмуротов ҳам келгуси мавсумни “Қўқон-1912” жамоасида ўтказадиган бўлди.

Бекмуротовнинг қандай футболчи эканлигини “Андижон” жамоаси ўйинларини кузатиб борган мухлислар жуда яхши билишади.

“Қўқон-1912” жамоасини эса тажрибали ярим ҳимоячи Музаффар Музаффаров тарк этди. Музаффаров жамоа билан дўстона хайрлашди. Музаффар Музаффаровга Суперлиганинг бир нечта клубларидан таклифлар бор. Музаффаровга жамоамиз билан ўтказган мавсуми учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз Музаффарга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати. 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика