Latest news

12:19Каннаваро Тошкентда   3 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  8 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  10 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

Миллатлар Лигаси. Испаниянинг экспериментал таркиби Берлинда меҳмон бўлади News

Миллатлар Лигаси. Испаниянинг экспериментал таркиби Берлинда меҳмон бўлади

Бир неча соатлардан кейин УЕФА Миллатлар лигаси турнирининг иккинчи мавсуми старт олади.

Бугунги кунга белгиланган баҳслар орасида бир қатор эътиборга моликлари бор. Демак, диққатингизни "А" лиганинг 4-квартетига қаратинг. Мазкур гуруҳдан 4 жамоа ўрин эгаллаган: Испания, Украина, Германия ва Швейцария. 

Бугун 1-тур доирасида испанлар Берлинда меҳмон бўлишса, Украина Львовда Швейцарияни қабул қилади. Ҳар иккала ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши режалаштирилган. 

Ҳозир Берлинги ўйин ҳақида қисақача маълумот берамиз.

Germany

Timo Werner - 51'

UEFA Nations League A Grp. 4 . Round 1

04/09/2020, 00:45

1
:
1
Finished

Spain

Jose Gaya - 90'

Stadium: Mercedes-Benz Arena, 0 spectators

Referee: Daniele Orsato

45'
90'
51'  Timo Werner
51'  Robin Gosens
62'  Leroy Sane (Matthias Ginter)
74'  Ilkay Gundogan (Suat Serdar)
90'  Timo Werner (Robin Koch)
46'  Jesus Navas (Ansu Fati)
57'  Sergio Busquets (Mikel Merino)
80'  Fabian Ruiz (Oscar Rodriguez)
90'  Jose Gaya
90'  Rodrigo

Германия

Лёв бугун кўплаб етакчилар хизматидан фойдалана олмайди. Уларнинг бир қисми мажбурий бўлса, бир қисмига мураббийнинг ўзи рухсат берган. Бугун майдонда катта эҳтимол билан ўзгача Бундестимни кўрамиз. 

Мураббий терма жамоанигн асосини ташкил қиладиган "Бавария"нинг аксар ўйинчиларини чақирмади. Йоахим Лёв август ойида ЕЧЛда ғолиб чиққан Мюнхен клуби вакиллари Мануэль Нойер, Йосуа Киммих, Леон Горетцка ва Серж Гнабрига дам беришга қарор қилди. Шунингдек, мусобақанинг ярим финалида тўхтаган "Лейпциг" вакиллари Марсель Хальстенберг ва Лукас Клостерманн ҳам чақирув олмаган. Мураббий қарорини шундай изоҳлайди:

"Барчанинг ҳолати ҳар хил: мавсум давомида жуда кўп юклама олган ва доим ўйнайдиган футболчилар бор, жароҳатланган ёки мавсумни аввалроқ тугатган ўйинчилар бор, шунингдек, ўз клубларида аллақачон тайёргарликни бошлаб қўйганлар ҳам етарли. Терма жамоага тетик, соғлом ва ўйинга чанқоқ футболчилар керак".

У жароҳатлар ҳақида бекорга гапирмади. Марк-Андре тер Штеген ҳам сафда эмас, Асосий посбон роли учун қуйидаги учлик курашади: Бернд Лено, Кевин Трапп ҳамда дебютант Оливер Бауманн. Шунингдек, яна 2 футболчи бугун дебют қилиши мумкин Робин Госенс ("Аталанта") ва Флориан Нойхаус ("Боруссия М").

Жароҳатлар ҳамон таъқиб қиляпти: Нико Шульцнинг кейинги ўйинларни ўтказиб юбориши маълум бўлганди. Бугун Кай Хавертц ҳам машғулотлар жараёнида сафдан чиққан. Албатта, ачинарли ҳолат.

Испанияда 8 нафар дебютант бор

Ҳеч ким испанлар устози жамоани кескин ёшартириб юборганидан ажабланмади. Луис Энрике миллий жамоа сафига бирданига 8 нафар янги ўйинчини жалб қилди. Барча янгиларни 3 гуруҳга бўлишимиз мумкин.

Дарвозабон Унаи Симон, ҳимоячи Серхио Регилон ва ярим ҳимоячилар Микель Мерино ҳамда Оскар Родригес сингари асосий таркибга даъво қилмайдиганлар. Ёш бўлса-да, аллақачон ўзини юқори даражада кўрсатишга улгурган ҳимоячи Эрик Гарсия ва вингер Ферран Торрес.

"Барселона" тарбияланувчилари ҳам ажралиб туради. 17 ёшли Ансу Фати каталон клубида дебют қилган ва гол урган энг ёш ўйинчи бўлганидан хабарингиз бор. Энрике Фатини айни вақтда ўйин вақтига нисбатан самарадорлик жиҳатидан фақат Мессидан ортда қолиши таъкидлаган эди. 24 ёшли Адама Траоре ҳам аллақачрн янги даражага чиқиб улгурди. Англияга кўчиб ўтган футболчи ўзининг жисмоний ҳолатини ҳам бир неча баробар яхшилади. Айни пайтда у энг яхши дриблингчилардан ҳисобланади ва Адамани тўхтатиш жуда қийин.

Тахминий таркиблар

Германия: Трапп, Рюдигер, Зюле, Гинтер, Керер, Кроос, Брандт, Госенс, Дракслер, Вернер, Сане (3-4-3).

Испания: Де Хеа, Навас, Льоренте, Рамос, Гайа, Руис, Бускетс, Алкантара, Ольмо, Морено, Родриго (4-3-3).

Шунингдек, бугун яна 9 та учрашув ўтказилади: 

23:45. Туркия - Венгрия

21:00. Латвия - Андорра

23:45. Россия - Сербия

23:45. Украина - Швейцария

23:45. Болгария - Ирландия

23:45. Финляндия - Уэльс

23:45. Молдова - Kосово

23:45. Словения - Греция

23:45. Фарер – Мальта

Славянлар тўқнашуви: етакчиларсиз Россия Матичсиз қолган Сербияга қарши 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика