Latest news

17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  2 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  9 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  9 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27

Михаил Наумов: “Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди” News

Михаил Наумов: “Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди”

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида “Динамо” меҳмони бўлган “Нефтчи” кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдан кейин самарқандликлар посбони Михаил Наумовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Нефтчи”га қарши қизиқарли ўйин ўтказдик. Ҳар иккала жамоада ҳам дарвозани ишғол қилиш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Хусусан, биринчи бўлимда меҳмонлар устунликка эга бўлган бўлса, танаффусдан кейин бизда гол уриш имконияти кўпроқ бўлди. Айниқса, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққанимиздан сўнг “Нефтчи” дарвозаси олдида етарлича хавфли вазиятларни яратдик. Нафақат ҳисобни тенглаширишимиз, балки ғалаба қозонимиз ҳам мумкин эди, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик.

Шу куни қайсидир маънода “Нефтчи”га тажриба, бизга тажрибасизлик панд берди, лекин бу ерда кўпроқ жисмоний тайёргарлик асосий ролни ўйнади. Биз учун ҳали мавсум бошланмагани ва жисмоний ҳолатимиз мукаммал даражада эмаслиги кўриниб қолди. Ўзбекистон Кубогини тарк этдик. Энди бор эътиборимизни Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига қаратамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика