Latest news

09:17"Челси" "Реал"нинг трансфер нишонини "илиб кетмоқчи"  0 08:50Алонсо "Ювентус" юлдузи учун Мбаппедан ташқари "Реал"нинг исталган футболчисини сотишга тайёр  1 08:22"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  5 07:55"Реал Мадрид"нинг тўрт нафар футболчиси "Барселона"га қарши ўйиндан олдин сафга қайтди  7 07:28Суперлига. Бугун битта учрашув бор  3 02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  1 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  2

Миср дарвозасига супергол урган Ғаниев флешмобни давом эттирди ёхуд Турсуновга "жавоб" News

Миср дарвозасига супергол урган Ғаниев флешмобни давом эттирди ёхуд Турсуновга "жавоб"

Ўзбекистон ОТЖ ҳамда "Насаф" клуби аъзоси Азизжон Ғаниев Миср устидан қозонилган ғалабадан сўнг "championat.asia" сайти орқали акалари ва мухлисларга раҳмат айтди.

"Бугунги ўйиндан олдин дўстларим, акаларим Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиқов гол уришимни айтиб, омад тилашганди. Худога шукур, ниятлари ижобат бўлиб Миср дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан бугунги голимни Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов ва Жавоҳир Сидиқовга бағишлайман. 

Бугунги ўйин давомида бизларни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат дейман. Андижондаги стадионда чинакамига чиройли муҳит ҳукмронлик қилди. Айнан уларнинг далдаси мени илҳомлантириб юборди. Келгуси ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Азиз Ғаниев.

Қайд этиш керакки, куни кеча Ўзбекистон терма жамоаси сафида дебют голини КХДР дарвозасига урган Достон Турсунов ҳам сайтимиз орқали голини Ҳамробеков, Ғаниев ва Сидиқовга бағишлаб, ўйиндан аввал айнан улар Достонга гол уриши ҳақида ишонч билдиришганини гапирганди. Энди эса Азиз Ғаниев мазкур ўзига хос флешмобни давом эттирган ҳолда Достон Турсуновга қайсидир маънода жавоб қайтарди. 

Умид қиламизки, бу ёқимли анъана, флешмоб терма жамоаларимиз иштирокидаги ўйинларда ҳали узоқ давом этади.


Эслатиб ўтамиз, бугун Андижонда ўтган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон ҳамда Миср олимпия терма жамоалари ўзаро куч синашишди ва мазкур беллашувда вакилларимиз "Насаф" аъзолари Бобир Абдихолиқов ва Азизжон Ғаниевнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика