Latest news

11:08"Насаф" ёзги трансфер ойнасини қандай ўтказди? Скаут мулоҳазаси  2 10:27"Машъал"нинг бир нечта етакчиси бугунги учрашувда майдонга туша олмайди  4 10:05УEФА ПСЖга катта миқдорда жарима белгилади  1 09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  3 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  5 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  30 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  11 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3

Миржалол Қосимов: "Жароҳат олганлар йўқ ва ҳамма ўйинга тайёр" News

Миржалол Қосимов: "Жароҳат олганлар йўқ ва ҳамма ўйинга тайёр"

Осиё Кубоги олдидан миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов сайтимизга интервью берди.
Айни пайтда Сиднейда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатидан ўрин олган гуруҳдаги илк беллашувни 10 январь куни КХДР (Шимолий Корея) термасига қарши ўтказади. Терма жамоамиз блугун маҳаллий вақт билан соат 18:00дан 20:00га қадар машғулот ўтказди. Машғулот якунига етгач, бош мураббий Миржалол Қосимовдан интервью олдик.

- Осиё Кубогидаги илк учрашувимизга ниҳоятда кам вақт қолди. Мусобақа олдидан ҳиссиёт кучлими?
- Албатта, бундай катта мусобақада иштирок этишнинг ўзиёқ кучли ҳаяжонни келтириб чиқаради. Бусиз иложи йўқ. Ҳаммамиз яхши ният қилиб турибмиз, насиб қилса, мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз. Илк ўйинда ғалаба қозониш биз учун ниҳоятда муҳим.

- Футболчилар КХДР билан бўладиган баҳсга тайёрми? Таркибда жароҳат олганлар йўқми?
- Биласиз, Одил Аҳмедовда жароҳат бор эди, шунингдек Сервер Жепаровни ҳам жароҳат бироз безовта қилаётганди. Худога шукур, ҳозир ҳаммаси ортда қолди ва бу икки футболчимиз ўйинга шай. Кўз тегмасин, сафимизда жароҳат олганлар йўқ.

- Австралия - умуман бошқа қитъа. Шундан келиб чиқиб жамоа маҳаллий иқлим ва муҳитга тўлиқ мослаша олдими?
- Мослашиш осон бўлмагани бор гап. Чунки бу ердаги вақт Тошкентдагидан олти соат фарқ қилади. Шу боис бу ерга келган дастлабки кунларда мослашиб олиш нисбатан қийин кечди. Аммо ҳозирги кунга келиб барчаси ортда қолди.

- Биринчи турдаги рақибимиз Шимолий Корея етарли даражада ўрганилдими? Улар худди сирли жамоадек кўринмоқда.
- Ҳақиқатдан ҳам бу рақибни сирли жамоа деса бўлади. Негаки улар ҳақида маълумот топиш осон эмас. Аммо биз иложини қилиб, кореяликлар иштирокидаги ўйинларни кўрдик. Улар доим бир хил 4-4-2 схемасида тўп тепишади.

- Ушбу учрашувга қандай тактик усулни қўлламоқчисиз?
- Биз учун биринчи бўлиб гол уриш жуда муҳим ҳисобланади. Сабаби Шимолий Корея шундай жамоаки, биринчи бўлиб ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборса, ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбориши мумкин. Бу эса бизга қўшимча имконият яратади.

- Сиднейдаги илк учрашув Ўзбекистон иштирокида бўлади. Мусобақа финали ҳам шу стадионда бўлиб ўтишини инобатга олсак, терма жамоамизнинг охирги баҳсни ҳам шу ерда ўтказиш режаси бўлса керак?
- Албатта, футболда олдиндан бир нарса дейиш қийин. Лекин спортда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Шундай экан, финалгача боришга астойдил ҳаракат қиламиз.

- Малайзия клубига қарши ўртоқлик учрашуви қандай аҳамиятга эга бўлди?
- Бу ўйин биз учун жуда зарур эди. Негаки маҳаллий иқлимга тезроқ мослашиб олиш учун ҳам бирорта ўйин ўтказмасак бўлмасди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Энди бор эътиборни расмий баҳсларга қаратамиз.

Х.Холиқов, Н.Юлдашев,
Сидней, Австралия.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика