Latest news

00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4

Миржалол Қосимов: "Жанубий Корея жамоавий тарзда кучли" News

Миржалол Қосимов: "Жанубий Корея жамоавий тарзда кучли"

Эртанги ўйин олдидан Миржалол Қосимов кореялик мухбирлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этди.

- Анчадан бери Кореяда бўлмаган эдингиз, таассуротларингиз қандай?

- Йўқ, бу ерда бўлганимга кўп бўлмади. Таассуротлар доимгидек аъло. Кайфиятларимиз ҳам яхши. Яна Жанубий Кореяда ўйнаётганимиздан хурсандмиз.


- Эртанги ўйиндан нима кутяпсиз? Ўзингизни ҳолатингиз қандай?

- Мен-ку ўйнай олмайман (кулади), аммо жамоамиз ўйинга тайёр. Кореядаги ҳар бир ўйин қизиқ кечади, бунга маҳаллий мухлислар ҳам сабаб деб айтишим мумкин. Апрель ойида ўйинларимиз йўқлиги боис, кетма-кет иккита яхши ўйнашимиз бизнинг фойдамизга хизмат қилиши керак. 


- ОКнинг чорак финалида терма жамоамизга қарши ўйнаб мағлубиятга учрадинглар, бу ўйинда ғалаба қозонмоқчимисизлар?

- Ҳар бир ўйинда футболчиларимиз олдига ғалаба вазифа этиб қўйилади. Ҳар қандай ғалаба футболчининг ўзига бўлган ишончини оширади. Бу ўртоқлик бўладими ёки расмий аҳамияти йўқ.


-  Сон Хён Миннинг ўйинига нима дейсиз?

- Мен биргина Хён Мингни ажратиб кўрсатмаган бўладим. Жанубий Корея жамоавий тарзда кучли. Ундан ташқари жамоанинг захира ўриндиғида ҳам кучли ўйинчилар бор. Бугунги футболда мен рақиб жамоасининг кучига захира ўриндиғида ўтирган футболчиларига қараб баҳо бераман. Уларнинг захирасида ҳам асосий таркибда ўйнаш учун муносиб бўлган кўплаб футболчилар бор. 


- Сўнгги пайтларда Жепаров жуда яхши ўйнаяпти. Эртага уни майдонда кўрамизми?

- Беркитмаймиз, эртага уни майдонда кўрасизлар. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги пайтларда унинг ўйинида яхши томонга ўзгариш бўлган. 


- Ўзбекистон терма жамоасини Жанубий Корея терма жамоасини мағлубиятга учратиши учун нима қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Тўғри, бу биз учун ўта ноқулай рақиб. Шунчаки имкониятлардан фойдаланишимиз керак, ОК-2015да шундай бўлди. Фақат омад бизга кулиб боқмаган эди. 


- Терма жамоамизни ўрганган бўлсангиз, қайси футболчиларни эътироф этган бўлардингиз?

- Ҳимоя маркази ва ярим ҳимоя чизиғини. Жанубий Кореянинг айнан шу нуқта вакиллари истаган пайтда ҳужум қилишлари билан ажралиб туради.


- Жанубий Корея терма жамоаси устози 90 дақиқа ичида иккитадан кўп гол уришини айтди. Бунга муносабатингиз?

- Ўйиндан олдин ҳеч нима демаган бўлар эдим. Буни майдондаги ўйин кўрсатади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика