Latest news

22:51"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  2 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  22 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2

Миржалол Қосимов: «Вьтенамга қарши ўйинда Ўзбекистон фаворит» News

Миржалол Қосимов: «Вьтенамга қарши ўйинда Ўзбекистон фаворит»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Вьетнамга қарши ўйинда Ўзбекистонни фаворит деб атади ва сафар ўйинида жамоаси ғалаба қозониб, Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма олиш учун имкониятларини оширишини таъкидлади.
14 ноябрь куни Вьетнам Футбол Федерацияси биносида ОК-2015 саралаш 4 туридан ўрин олган Вьетнам - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида маҳаллий ОАВ саволларига жавоб берган Миржалол Қосимов эртага бўлиб ўтадиган ўйинда ўз шогирдларининг ғалаба қозонишларига ишонишини айтди. «Биз рақибни хурмат қиламиз. Тошкентдаги ўйинда Вьетнам ўзини яхши томонлама кўрсатди. Биз Вьетнамни яхши шаклланган жамоа эканлигини кўрдик. Бу рақибга хурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкин, эртага бўладиган ўйинда биз фаворит сифатида майдонга тушамиз. Биз ғалаба қозонишимизга ва Осиё Кубогига бериладиган йўлланма учун имкониятларимизни яхшилаб олишимизга ишонаман», - дейди Қосимов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийининг айтишича, Тошкентдан Ханойга бўлган узоқ муддатли парвоз жамоа ўйинига таъсир қилмайди.

«Ханойгача парвозимиз узоқ давом этди. Аммо, кеча дам олдик ва жисмоний ҳолатимизни анча яхшилаб олдик. Айни дамда терма жамоамиз аъзолари яхши жисмоний ҳолатда. Кайфият ҳам аъло даражада. Ҳозир бутун терма жамоа аъзоларининг фикри эртага бўлиб ўтадиган ўйинга қаратилган».

Матбуот анжуманида саралашнинг «Е» гуруҳидан Осиё Чемпионатига тўғридан тўғри йўлланма оладиган икки терма жамоа ким бўлади деган саволга, Миржалол Қосимов қисқа ва аниқ жавоб беради.

«Мазкур гуруҳдан Осиё Чемпионатига БАА ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади», - дейди Қосимов.

Миржалол Қосимов билан биргаликда ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов Вьетнамга қарши кечадиган ўйинда терма жамоа фақат ғалаба учун майдонга тушишини таъкидлади.

«Вьетнам жуда яхши жамоа аммо уларни мағлуб этишимиз шарт. Уларнинг таркибида 19 рақамли ўйинчини алоҳида тилга олган бўлар эдим. Тошкентдаги ўйинда жамоа сардори сифатида майдонга тушган ва ўйинда анча яхши таассурот қолдирган эди», - деди Денисов.

Эслатиб ўтамиз, ОК-2015 саралаши, 4 туридан ўрин олган Вьетнам - Ўзбекистон 15 ноябрь куни Ханойдаги «Май Дин» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.


Бахтиёр Маметов (ЎФФ матбуот хизмати) Ханой
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика