Latest news

22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  7 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  41 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ" News

Миржалол Қосимов: "Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ"

"Ал-Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб қалдирғочлар иштирок этишди.
- Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш. Бунинг учун 1-турданоқ очко йиғишни бошлашимиз керак. Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ. "Ал-Фатҳ" ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда тартибли ўйин кўрсатишини айтиб ўтган бўлардим. Жамоанинг ўрта чизиғи ва иккала қанотида тезкор футболчилар тўп тепишади.

Олдинги чизиқдаги конголик ва бразилиялик легионерлари кучли. Рақибнинг "Ал-Наср" ва "Ал-Иттиҳод"га қарши уйда ўтказган ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимизга керакли хулосаларни олдик. Эртага иккала жамоага ҳам майдон ҳолати бироз салбий таъсир ўтказиши мумкин. Чунки кеча машғулот ўтказганимизда майдон яхши ҳолатда эмасди.

Одатда меҳмонда эришилган дуранг натижага ижобий қаралади. Бироқ биз Саудия Арабистонидан уч очко билан қайтишни истаймиз. В гуруҳида кучли жамоалар йиғилган. Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоаси охирги паллада жуда кучли таркибни жамлади. Эроннинг "Фулад" клуби эса жамоавий ўйин ҳисобида ўз чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди. Ал-Фатеҳ эса Осиё Чемпионлар лигасида янги ном ва улар бу мусобақани яхши бошлашга интилишади. Бунёдкор эса ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда доимо ўз олдига юксак марраларни қўяди. Қисқаси, бизнинг гуруҳ жудаям қизиқарли. Афсуски, гуруҳ босқичи якунига кўра мусобақа 2та ажойиб жамоа тарк этади, - дейди Миржалол Қосимов.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика