Latest news

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  6 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  4 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Миржалол Қосимов Сато Минори ва Дилшод Жўраевни ўзаро таққослади News

Миржалол Қосимов Сато Минори ва Дилшод Жўраевни ўзаро таққослади

Бугун “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилган “Фурбол шарҳи” кўрсатувида терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов иштирок этди.
Кўрсатув бошловчиси ва муаллифи Зафар Имомхўжаевнинг “Бунёдкор”даги япониялик легионер Сато Минори ўзимизнинг Дилшод Жўраевдан нимаси билан устун?” деган саволига Миржалол Қўшоқович қуйидагича жавоб қайтарди.

“Аввало улар икки хил тоифадаги ўйинчилар, - дея айтиб ўтди миллий терма жамоамиз бош мураббийи. - Дилшод кўпроқ таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилса, Сато сал олдинроқда тўп суради ва асосан ҳужумларни ташкил қилишда ёрдам беради. Уларнинг майдондаги вазифаси бир хил эмас”.

Тўғриси, шахсан менга бу савол ёқди. Шу боис жавобни диққат билан эшитишга ҳаракат қилдим. Аммо Миржалол Қосимов Сатонинг Дилшоддан қандай устун томонлари борлиги ва умуман бу ўйинчи ўзбек футболига нимадир бера олиши ҳақида конкрет гап айтмади.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг биринчи давраси якунларига кўра, Сато Минори атиги тўртта ўйинда майдонга тушди. Дилшод Жўраев эса 12 беллашувда иштирок этиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика