Latest news

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  22 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  5 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  8 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  0 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  0 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  3 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  11 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  54 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  29 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  3 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  7 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Миржалол Қосимов: “Пахтакор”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман" News

Миржалол Қосимов: “Пахтакор”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман"

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози иштирок этди.
- Тушунарсиз ҳолат, бунақа дерби ўйинларда рақибга бунақа “фора” бериш керак эмас. Тушунарсиз деётганимнинг сабаби, аввалги дербида “Локомотив” иккита гол урганди, кейин ҳисоб мувозанатини тенглаштиргандик. Бугун эса “Пахтакор” ўйин бошидаёқ ҳисобни очди. Айтмоқчманки, учрашув бошларида гол ўтказиб юбориш одатланиб қоляпти. Пишур, Таран каби футболчилар бу каби марказий учрашувларда вазиятлардан унумли фойдаланиши керак эди. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо кеч бўлганди. Бир текисда ўйнай олмаяпмиз. “Пахтакор”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман, - дейди Миржалол Қўшоқович.

- Бугун ёмғир ёғиб, майдон ҳолати сирпанчиқ эди. Таркиб танлашда бу жиҳатни ҳам инобатга олдингизми?
- Ҳозирги пайтда жамоамизда ёшларни асосий таркибга жалб қилиш сиёсати кечмоқда. Умуман қандай шароит бўлишидан қатъи назар футболчилар ҳужум ташкил этишга интилишяпти. Футболда ҳамма нарса бўлади – хатолар ҳам, ютуқлар ҳам бўлади!

- Терма жамоа бош мураббийи сифатида Жамшид Искандаров ва Игорь Сергеев ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Сергеев ҳар доимгидек фаол ўйнаб, ҳар бир тўпга интилиши билан ажралиб турди. Жамшид Искандаров ҳам аввалги ўйинлари каби тўпни ўзида кўпроқ сақлаб, кутилмаган паслари билан шерикларини қулай вазиятга чиқариб турди. Улар терма жамоа йиғинига таклиф этилганлар.

- Лутфулла Тўраев гол ургач, ҳеч бўлмаса дуранг натижадан умид қилдингизми?
- Ҳеч бир мураббий ҳакам хуштаги чалинмагунча хотиржам бўлмайди. Ҳатто йирик ҳисобда ғалаба қозонаётганда ҳам.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика