Latest news

22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  1 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  16 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  5 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7

Миржалол Қосимов: "Осиё кубогига чиқишни чўзиш ниятимиз йўқ" News

Миржалол Қосимов: "Осиё кубогига чиқишни чўзиш ниятимиз йўқ"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.
Ўз навбатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Учрашув икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Мен Гонконг термасини ҳурмат қиламан, аммо бу ерга биз ғалаба учун келдик. Ютуқ бизни Осиё Кубогига олиб чиқади. Шу сабабдан, ишни чўзиш ниятимиз йўқ. Жамоамиз яхши кайфиятда. Бунга Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳам таъсир ўтказди албатта. Эртанги ўйинимиздан сўнг кайфиятимиз янада чоғ бўлади деб умид қиламан" - дея дастлабки фикрларини билдириб ўтади Миржалол Қосимов

"Тошкентда Гонконг дарвозанисини ишғол қила олмагандик. Ўша ўйинда рақиб чуқур ҳимояга ётиб олганди.  Футболда эса, қарши  жамоанинг ҳужумини бузишдан осони йўқ. Аммо эртанги ўйинда Гонконгнинг йўқотадиган нарсаси йўқ. Гонконгни фақат ғалаба қониқтиради ва у ўз майдонида ўйнайди. Шу сабабдан Гонконг биз каби ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилади " - дея қўшимча қилиб ўтади.

"Бир сўз билан айтганда, эртанги ўйин Тошкентдаги учрашувдан кескин фарқ қилади" - дея сўзини якунлайди терма жамоамиз бош мураббийи. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика