Latest news

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  1 01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  18 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Миржалол Қосимов: "Иккита тезкор гол ишимизни осонлаштирди" News

Миржалол Қосимов: "Иккита тезкор гол ишимизни осонлаштирди"

“Бунёдкор” – “Навбаҳор” (5:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
“Ўйиннинг бошида қийналдик, “Навбаҳор” бизга қарши яхши тайёрлангани билинди”, - деб гап бошлади Миржалол Қосимов.

“Рақиб қарши ҳужумлар ташкил этди, зарбалар берди. Иккита голни қисқа вақтда ура олганимиз бизга фойда берди. Наманганликлар ҳужумга ўтишга мажбур бўлишди ва биз олдинда юзага келган бўш зоналардан фойдаланишга уриндик. “Шўртан”га қарши ўйиндан сўнг таркибда ўзгаришлар қилдим. Ғузорда Пишурни ўйини яхши чиқмаганди, Жасур Ҳасановни кубок финалига асраш учун захирада қолдиргандик. Майдонга тушганлардан Рашидов ўзини яхши кўрсатди, аммо битта ўйин ҳеч нарсани англатмайди, кейинги ўйинларда ҳам шундай савияда ўйнай олса бу унинг ютуғи бўлади”.

“Ўзбекистон кубоги финалидаги рақибимиз “Насаф” кучли жамоа. Охирги ўйинларда очко йўқотган бўлса ҳам барибир кучли жамоа ҳисобланади. Финал бу финал, ўйин кескин ва курашларга бой бўлади деб ўйлайман”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика