Latest news

08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  6 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  0 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  0 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  0 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0

Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади" News

Миржалол Қосимов: "Ғалабалар бўлаверса халқ стадионга қайтади"

Ўзбекистон - Янги Зеландия (3:1) ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.
"Аввало барчани ғалаба билан табриклайман. Ҳозиргина Фарҳод Тожиев ота бўлди, унинг қизчасига узоқ умр тилайман. Ўйинга келсак яхши ҳаракат қилдик, Одилнинг голлари ҳам чиройли чиқди", - деб гап бошлади Қосимов.

- Фарҳод Тожиев катта ҳажмдаги ишни бажарди. Тўғри унинг вазифаси гол уриш, ҳужумчиларга доим қийин бўлиб келган. Ҳозирги кунда кўп ҳужумчилар гол ураётгани йўқ. Кўпинча ярим ҳимоячилар тўп киритиб кетишмоқда.

- Инчеонга ким кетади? Тожиев билан гаплашдим, чақалоқни шифохонадан ўзинг олиб чиқасан дедим. Шу боис уни Осиё ўйинларига олиб кетмаймиз.

- Терма жамоанинг ўйинларига кам мухлис келаётганидан албатта биз ҳам ранжиймиз. Ғалабалар бўлаверса мухлислар албатта стадионга қайтишади. Кечаги матбуот анжуманида ҳам айтгандим, ҳар бир зарба голга айланаверса футбол бўлмасди. Тўғри Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиз кўплаб инсонларга қаттиқ таъсир қилгани билиниб турибди. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Сабрли бўлиб ишлашда давом этишимиз керак.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика