Latest news

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  18 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  26 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Миржалол Қосимов: "Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман" News

Миржалол Қосимов: "Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман"

Бугун, 14 октябрь куни ОК-2015 саралаши, 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ҳужумчиcи Александр Гейнрих иштирок этишди.

“Авваламбор барчангизни ҳайит аёми билан табриклайман. Гуруҳда иккита ўйиндан кейин очколаримиз жуда кам. Эртага Вьетнамни мағлуб этишимиз шарт. Рақиб жамоани ўрганиб чиқдик. Рақибларимиз Қатарда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиб келди. Жамоа хавфли вазиятларни ярата олади. Гонгконг билан ўйиннинг охирги дақиқаларида гол ўтказиб юборишди. Биз Вьетнамдан кучлимиз, шу сабабли майдонга чиқиб ғалаба қозонишимиз керак”, - деб гап бошлади Қосимов.

“Ҳақиқатдан ҳам очколаримиз кам ва биз ғалаба қозониб қитъа чемпионатига чиқиш имкониятимизни оширишимиз керак. Қолаверса ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз”, - дейди Гейнрих.

- Иордания билан ўйиндан сўнг истеъфо бердингиз аммо раҳбарият буни қабул қилмади. Айни пайтда иштиёқингиз қай даражада?
- Икки маротаба Мираброр Усмонов билан учрашдим ва ишлашда давом этяпман. Иштиёқ яхши. Эртага қўшалоқ байрам бўлишини истайман.

- Ўртоқлик учрашуви бўлмаганлиги панд бермайдими?
- Сурия билан оғзаки келишувга эришган эдик. Лекин улар ҳам рад жавобини беришди. Албатта ўйин бўлгани яхши. Бу орқали футболчилар ўртасида боғлиқлик ўрната оламиз.

- Вьетнам сафарда Қатарни ютди. Айнан қайси чизиқларида устунликни кўряпсиз?
- Футбол шуниси билан қизиқ. Мен йигитларга рақибни хурмат қилиш лозимлигини тушунтираяпман. Менимча Қатар рақибни менсимади, шу боис имкониятни бой бериб қўйди. 19 рақамдаги ўйинчиси (Фам Тан Леонг) яхши ҳаракат қилади. Эртага расмий ўйин ва буни футболчилар тушуниб туришибди.

- Савол Александр Гейнрихга. Иордания билан ўйиндан кейин фақатгина бош мураббий узр сўради. Футболчилар эса йўқ. Ёки ғуруринглар йўл қўймадими?
Александр Гейнрих: - Ўша куни мен жамоадошларимга телефон қилдим, аммо телефонлари ўчиқ эди. Шу фурсатдан фойдаланиб ҳозир жамоадошларим номидан узр сўрайман.

- Бу сафарги ўйинга Улуғбек Бақоев, Олег Зотеев ва Одил Аҳмедов чақирилмади...
- Бу сафар Фозил Мусаев ва Азиз Ҳайдаровни чақирдик. Одилни Россиядан келиб захирада ўтиришидан наф йўқ. Футболчиларни алмаштириб туришни маъқул кўрдик.

- Одил Аҳмедов ҳақида икки сафардан бери жавоб беряпсиз. Бу фуболчи захирада ўтириб қоладиган савиядами?
- Бу сафар Ҳайдаров ва Мусаевни синаб кўрмоқчиман. Бундан Одил хафа бўлиб қолиши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика