Latest news

23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  6 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  6 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Миржалол Қосимов: "Дастлабки вазифа бажарилди" News

Миржалол Қосимов: "Дастлабки вазифа бажарилди"

Ўзбекистон – Афғонистон (5:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.
“Мусобақа бошланишидан олдин гуруҳ фаворити эдик, бу ўз тасдиғини топди. Афғонистон биринчи бўлимда қаршилик қилишга уринди, аммо биз кучли эканимиз кўриниб турганди. Бугунги ўйиндан сўнг ўз олдимизга қўйилган дастлабки вазифани бажардик, яъни гуруҳда биринчи бўлдик”, - деб гап бошлади Қосимов.

- Бугун ўтган турларда кам ўйнаган ҳимоячиларни майдонга туширдингиз. Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин асосий кучимиз бўлган ярим ҳимоячиларга дам берса яхши бўлмасмиди?
- Бугун ўйин бошидан бундай қила олмасдим. Танаффусда Сардор Рашидов ва Фозил Мусаевни алмаштирдим. Уларда сариқ карточка ҳам борлиги бунга сабаб бўлди. Бундан ташқари Ислом Тўхтахўжаевга ҳам дам беришга қарор қилдим. Барча йигитларга имкон қадар бир хил ўйин вақтини беришга ҳаракат қилаяпмиз.

- Афғонистон бизга қарши очиқ ўйнади. Гуруҳдаги учта ўйин ичидан энг қизиқарлиси бўлди дея оласизми?
- Голлар борасида албатта қизиқарли бўлди. Рақибимиз гуруҳдан чиқиш имконияти йўқлиги учун эркин ўйнашди. Шу сабабли ҳам ҳужумларга ҳам ўтиб туришди. Биз эса кейинги босқичга чиқиш учун курашаётгандик. Ҳар бир гол бизга қимматли эди. Бугунги ўйин Саудия Арабистонига қарши ўйинга тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб берди деб ўйлайман. Худо хоҳласа 26 сентябрь куни Саудия Арабистонига қарши муносиб қаршилик кўрсатиб ғалаба қозонишга умид қиламан.

Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика