Latest news

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36

Миржалол Қосимов: "Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз" News

Миржалол Қосимов: "Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз"

Янги йил табрикларининг кети узилмаяпти.
Миржалол Қосимов (Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи): "Аввало, остонада эшик қоқиб турган янги 2014 йил билан барча юртдошларимизни, футболга беэътибор бўлмаган инсонларни, миллионлар ўйинига ошно мухлисларни "Бунёдкор" жамоаси ва шахсан ўз номимдан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳурматли Юртбошимиз 2014 йилни эзгу ниятлар билан "Соғлом бола йили" деб эълон қилдилар. Илоҳим, фарзландларимиз, ёшларимиз соғ бўлишсин. Зеро, Ўзбекистон келажаги айнан шу ёшлар қўлида. Тўғри, миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 финал босқичига чиқа олмагани кўнгилларни ҳира қилди. Аммо, ишонинг, биз имкон қадар юртдошларимизни хушнуд этишга ҳаракат қилгандик. Яратганнинг айтгани бўлар экан. Омад ҳам бизга кулиб боқмади. Ҳар бир футболчи, мураббийлар штаби аъзолари тегишли хулосаларни чиқариб олди. Ҳукуматимиз ва федерация раҳбарияти менга яна ишонч билдирган экан, буни оқлашга астойдил интиламан. Ўз ўрнида ЎФФ "Терма жамоалар маркази" миллий терма жамоамиз учун керакли шароитларни яратиб беришини хоҳлардим. Зеро, муҳим ўйинлар олдидан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларининг роли ва фойдаси беқиёс. Бош мураббийга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Шу ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинларини ташкил этиб беришса кифоя. Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз. Яна бир бор кириб келаётган Янги 2014 йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!"
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика