Latest news

00:50"Зенит" ўртоқлик ўйинида Иордания термасини мағлуб қилди  0 00:15Руди Гарсия Бельгия термасининг муҳим футболчиларини қайтармоқчи  0 23:50Слот "Лилль"га қарши ўйин ҳақида: "Отам доим ҳам мен томонда бўлмайди"  1 23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  4 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  6 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  7 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1 19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш"ни ғалаба билан табриклайман" News

Миржалол Қосимов: "Ал Жаиш"ни ғалаба билан табриклайман"

"Бунёдкор" - "Ал Жаиш" (1:2) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган ўйиндан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матубот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ал Жаиш"ни ғалабаси билан табриклайман. Ўйиндаги ҳаяжон ўз таъсирини ўтказди ва ўйин биз ўйлагандек чиқмади. Қолаверса ўйинни рақибга топшириб қўйдик. Бу жамоани биздан бир калла устун деб айтамаган бўлар эдим. Ўзимизнинг хатоларимиз қимматга тушди. Футболда ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Суперкубокдан кейин баъзи футболчиларимиз ҳаволаниб кетишган эди. Ҳаёт эса бугун уларни ўз жойига солиб қўйди", - дейди Миржалол Қосимов.

- Қатар бугун тўп билан тезкор ҳаракатда бўлди. Қисқа вақт ичида бундай ўйинга жамоани тайёрлай оласизми?
- Бу ҳақда билар эдик. Оддий вазиятларда тўпни йўқотиш бошланди. 15 дақиқалардан кейин ўнглангадек бўлдик, аммо... Бундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Тўғри, фожеа бўлди, лекин бу ўзимизнинг хатоимиз туфайли. Йўқотилган очкони бошқа ўйинларда қайтаришга ҳаракат қиламиз.

- Ўзингиз бир пайтлар футбол бу трамвай эмас, унда марказдан ҳам ҳужум қилиш керак деган эдингиз, бугун эса қанотдан Пишур томон ишланди (Б.Абдулла).
- Котодан ўртада фойдаланишни мақсад қилган эдик. Ўрта билан ишлашга ҳаракат қилдик, лекин "Ал Жаиш" бу ишимизни амалга оширишимизга йўл қўймади.

- Сўнгги пайтларда япон ҳакамларни бизникларга нисбатан адолатсизликлари кўпайиб боряпти. Бу борада ОФКга ариза қилиш ниятингиз борми?
- Айбни ҳакамга ағдариш ниятим йўқ. Бугунги ўйинда умуман бошқача ҳаракат қилишимиз керак эди. Айб ўзимизда. Ёш болаларча хато бўлди деб ўйламайман.

- Тўраев "Локомотив"га ўтганидан кейин, "Бунёдкор"нинг ўртасида ўзингиз истаган футболчи борми, Карлос билан бу муаммони еча бўладими?
- Футболда барча футболчилар жамоавий ўйин кўрсатиши керак. "Ал Жаиш" шундай вазиятдан гол ури, Кото эса йўқ. Аслида алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. Бунга бироз вақт йўқ. Тўраев ҳам иккинчи мавсумида ўйинга киришиб кетган эди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика