Latest news

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта" News

Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Олимпик" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин яхши ўтди. Биз кўп вазиятга эга бўлмадик. Рақиблар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартиришга, босимдан чиқишга, олдинга ўтишга ҳаракат қилдик. Бироқ тўпни кўп ҳам назорат қила олмадик. Албатта, бундай ҳолатда тўп учун кўпроқ курашиш керак бўлади. Узун паслар учун бизда бўйи узун футболчилар етишмаяпти. Бизга бу жиҳат оғир таъсир қилмоқда. 

- Иккинчи ўтказиб юборилган голда дарвозабон қўпол хато қилди. Бироқ у бугунги ўйинни юқори даражада ўтказди. Бундай қўпол хатонинг сабаби нимада деб ўйлайсиз: тажрибами ёки чарчоқ?

- Тўғрисини айтсам, голни кўрмай қолдим. Футболчини захирадан туширишга тайёрлаётгандим. Албатта, у ҳали ёш. Тажриба кам, баъзида эътиборни йўқотиб қўяди. Исталган дарвозабон ҳам оддий зарбалардан кейин гол ўтказиб юбориши мумкин. Бунинг учун ҳам ўрганишда давом этиш керак. Футболни микросониялар ҳал қилади. Бир микросонияга эътиборни йўқотсанг, жазоланасан. 

- "Олимпик" Сиз истаган футболни намойиш қиляптими? 

- Йигитлар биз қандай футбол ўйнашимиз кераклигини анча тушуниб қолишди. Энг асосийси улар майдондаги персонал ролларини, жамоага берилаётган вазифаларни билиб олишди. Тушунарлики, ҳар бир ўйинга турли хил вазифалар қўйилмоқда. Ҳар бир футболчи бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Уларга ўз ўйинларини қандай ўзгартириш кераклигини тушунтиряпмиз. Биз эндигина биргаликдаги тўртинчи ойни ўтказяпмиз. Тўрт ой ичида бунча ишларни қилиш осон эмас. Ўзбек футболига бир жиҳат етишмайди: ёш футболчилар ўз даражаларини ва сифатини яхши билишмайди.

- Сиз "Локомотив"да ишлагансиз ва бу клуб ҳақида яхши биласиз. "Локомотив"нинг ҳозирги жамоаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бу умуман бошқа жамоа. Мен ишлаган пайтда жамоа бошқа эди. Мураббийлар бошқача футболчиларни изламоқда, бошқача услубни кўзламоқда. Бу бутунлай бошқача жамоа. Энди барчаси мураббийлар штабига боғлиқ. Улар нима ёқаётган бўлса, шуни қилишлари керак.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика