Latest news

21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  0 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  3 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  5

Миржалол Қосимов "Шўртан" билан ўйиндан сўнг нималар деди? News

Миржалол Қосимов "Шўртан" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

"Шўртан" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
"Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Биз бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Бугунги баҳс мухлисларбоп бўлди. Тезлик ва шиддатли учрашув гувоҳи бўлдик. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо футбол бешафқат. Агар яратган вазиятлардан тўғри ва унумли фойдаланганимизда 3-4та гол уришимиз мумкин эди.

Қувонтирадиган жиҳати сўнгги сонияга қадар футболчиларимиз курашишди. Мухлислар бугунги ўйиндан хурсанд бўлиб кетишди.

Ғалаба ва мағлубият ёнма ён юради. Шу ўйин орқали ўз хатоларимиз устида ишлашга ҳаракат қиламиз.

Биз энг юқори мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз. 16-17 ёш бўлса уларни ёш футболчи деса бўлади, 20 ёшдан ўтдими бундай деб бўлмайди. Уларга ғолиблик руҳиятини қайтаришимиз керак. Бунга вақт керак.

Кейинги мавсумда ОЧЛга йўлланма олишни мақсад қилаяпмиз. Кубок орқали бўладими ёки чемпионатми фарқи йўқ", - дейди Миржалол Қосимов.

Фаҳриддин Чориев ёзиб олди


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика