Latest news

16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  1 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  3 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  1 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов майдонни қарсақ чалиб тарк этаётган эди, холос" News

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов майдонни қарсақ чалиб тарк этаётган эди, холос"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашувидан сўнг ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.


- Ўйинни ҳамма кўрди. Жангавор ўйин бўлди. Наманганда ўйнаш ҳар доим қийин. Дурангга лойиқ эдик. Бугунги учрашув тарихга айланди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Бугун ОКМК жамоаси икки очко йўқотдими ёки бир очкони қўлга киритдими?

- Бу қайси тарафлама баҳолашга боғлиқ. Тўғри, биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Лекин ҳар доим мақсадга эришиш имконсиз. Рус мақоли борку: "биз мақсад қиламиз, Худо амалга оширади". Бугун дуранг бўлиши керак бўлган экан ва шундай натижа бўлди. Қийин учрашув бўлди. Лекин бир очко Африкада ҳам бир очко.

- Жамоа совринли ўринларга курашишда давом этадими?

- Албатта, ҳали ҳеч нарса йўқотмадик. Олдиндан аниқ бир нима демайман. Лекин бизда имконият бор ва биз ундан фойдаланишимиз керак. Мавсум сўнгида эса натижага баҳо берамиз.

- Санжар Турсунов майдонни тарк этаётган вақти нима рўй берди. Ўша вазиятга изоҳ бериб ўтсангиз

- Санжар майдонни қарсак чалиб тарк кетаётган эди ва бу нормал ҳолат. Ўзбекистонда ашаддий футбол мухлислари кўп ва энг ашаддий мухлислар Наманганда. Шу сабаб бироз тушунмовчилик бўлди. Шахсий фикримга кўра, Санжар ҳеч қандай ёмон иш қилмади. Аммо унинг ҳаракатлари айрим бир мухлисларга ёқмади. Бу оддий ҳолат ва футболда бўлиб туради.

- ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бироз нафас ростлаб олайлик(кулиб). Осиё чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Барча рақиблар хавфли. Эрон, Саудия ва Ироқ жамоалари билан тўқнаш келамиз. Ҳозирги асосий вазифамиз кейинги учрашувга тайёргарлик кўриш. Бизни олдинда кубок баҳси кутиб турибди.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика