Latest news

00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  0 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  24 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Равшан Эрматовга омад тилаймиз"

"Бунёдкор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар иштирок этишди.

"Йигитлардан миннатдорман. Бу мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатишмоқда. Стадионга келган мухлислар ачинишмади деб ўйлайман. Биринчи таймда яхши ҳаракат қилдик. Гол ўтказганимиздан кейин йигитлар шошишмади ва бу ўз самарасини берди. Иккинчи таймда икки жамоа ғалаба учун курашди. Ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Кеча Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида ишлаши ҳақида хабар чиқди. Ушбу ҳакамимизга жамоа номидан келгуси фаолиятида омад тилаб қоламиз.

"Бухоро" таркибида тажрибали футболчилар бор, биздаги йигитлар ҳам бироз малакаси камроқ бўлиши мумкин, аммо ёш эмас. Аввал ҳам айтганман, биздаги футболчилар қизлар билан гаплашади, шундай экан уларни ёш деб бўлмайди.

Терма жамоа билан узоқ сафарга бориб келдим. Сенегал ва Марокаш билан ўртоқлик учрашувлари ўтказдик. Мана шундай ўйинлар кўпроқ бўлиши керак. Таркибдаги барча ўйинчиларга имконият берилди. Шундай давом эттирилса Осиё Кубогига яхши ҳолатда етиб борамиз", - дейди Миржалол Қосимов.



"Ғалаба қозондик, кайфият зўр. Мураббий танлаган тактикада ўйнаяпмиз, натижа бўлмоқда. Ҳар бир ўйиндан олдин гол ураман деб майдонга тушаяпман, шукурки бунга эришаяпман", - дейди Хуршид Ғиёсов.

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика