Latest news

12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  0 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  0 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  2 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  46 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  18 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  39 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Пахтакор" кучаяётганидан хурсандман, биз ҳам қараб турмаймиз"

"Бунёдкор" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.
- Келаётган Ҳайит айёми билан бутун юртдошларимизни табриклайман. Бу ўйин биз учун жуда муҳим аҳамият касб этарди. Қолаверса турнир жадвалида очколар бизга етишмаётганди. Ҳозирги кундаги энг кучли жамоага қарши муносиб ўйнадик. Бугун қиймати юқори бўлган 3 очкони қўлга киритишни жуда хоҳлаган эдик. Тажриба барибир ўз сўзини айтди ва биринчи таймда "Локо" катта ташаббусга эга бўлди. Танаффусдан кейин жамоалар очиқ футбол намойиш этишди. Биз ўз имкониятимиздан самарали фойдаландик ва футболчилар қилган меҳнатлари учун муносиб мукофотланишди.

Ҳозирги кунда вазиятимиз жуда ҳам яхши эмас. Биринчи бўлимда футболчиларда ўзига бўлган ишонч пасайгани ва бироз қўрқув борлиги сезилиб турганди. Танаффусдан кейин эса улар ҳам футбол ўйнай олишларини исботлашди. Учрашувдан кейин ечиниш хонасида ҳам футболчиларга ҳаммаси ўз қўлимизда эканлигини айтиб ўтдим. Бошқа ердан биров келиб бизга ёрдам бермайди.

Ҳар бир ўйинга жиддий қараяпмиз. Ҳозирда ким қолиши ёки ким кетиши ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ. Чунки ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзгаришлар ҳақида ҳали ўйлашга вақт бўлгани йўқ. Авваламбор барчани йиғиб олиб, кейинчалик кимни ижарага бериш, кимни олиб қолишни ҳал қиламиз. Баъзи футболчиларга ўйин амалиётини бериш учун уларни ижарага юборамиз. Ҳали олдимизда вақт бор. Шуни унутмаслик керакки, биз кучайишимиз керак. Марказий ҳимоямизда ҳозирда иккита номинал ҳимоячи бор. Бутун мавсумни иккита номинал марказий номинал ҳимоячи билан ўтказиб бўлмайди. Футболда жароҳат, дисквалификациялар бўлади. Бугун ўйин амалиёти камлиги учун Хуршид Ғиёсов ҳам ўйинга тезда киришиб кета олмади. Шунингдек, Ғиёсов бугун ҳимояда ўйнади. Аслида эса у ярим ҳимоячи саналади.

- Иккинчи даврада хорижда йиғин ўтказиш режаси борми?
- Йўқ. Биз ўзимизда тайёргарлик кўрамиз. Мен ҳар доим давралар оралиғида ўзимизда шуғулланишни маъқул кўрганман. Шароитларимиз яхши ва ўзимизнинг "Швейцария"миз бор.

- "Пахтакор"да катта ўзгаришлар бўлди. Давралар оралиғида "Пахтакор" "Бунёдкор"дан икки нафар футболчисини олишни кўзлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Майли, номларини келтирмайман. Уларни жамоада олиб қолишга ишонасизми?
- Футболчиларимизни жамоада олиб қолишга ишонч бор. Албатта "Пахтакор" кучаётганидан хурсандман. Ниҳоят "Пахтакор" эстафета таёқчасани олгани яхши бўлди. Бундан авваламбор ўзбек футболи ютади. Биз ҳам қараб ўтирмаймиз. Футболчиларимизни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз. "Бунёдкор"нинг ҳам ўз имижи борлигини унутмаймихз ва имкон қадар кучайишга ҳамда рақобатбардош жамоа бўлишга ҳаракат қиламиз.
Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика