Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  48 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади” News

Миржалол Қосимов: “Насаф” билан 6 очколик ўйин бўлади”

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган ОКМК - “Сурхон” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Оғир ўйин бўлди. Суперлигада юзага келган танаффусдан сўнг ўйин ритмига қайтиб олиш қийин бўлади. Биз бунга тайёр эдик, аввалдан билган ҳолда тайёргарлик кўргандик.


“Сурхон” ўзига яраша “бошоғриқ” жамоа. Бугун улар биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Четлатиш қайсидир маънода бизнинг ҳам зараримизга ишлади. Йигитлар рақиб 10 киши қолди деб, хотиржамликка берилишди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз оғир ўтди. Иккинчи бўлимда ўйин тезлашди, кўпроқ югуришни бошладик. Охир-оқибат дарвозасига тўп киритдик ва бу гол ғалабамизга сабаб бўлди. “Сурхон” жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман. Биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.


- Кейинги ўйинда “Насаф”га тўқнаш келасизлар. Бу учрашув учун қандай режалар бор?


- Албатта, биринчи навбатда бугунги ўйинни таҳлил қилишимиз керак. “Насаф” кучли жамоа, қаршиликлар бежизга жадвал пешқадами эмас. Жуда муҳим ва 6 очколик ўйин бўлади. Биз учун чемпионлик пойгасидаги охирги имконият деса ҳам бўлади. Ютсак, олдимизда имконият пайдо бўлади, ютқазсак эса йўқ.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика