Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  8 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  29 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Миржалол Қосимов: «Мусобақа икки хил таассурот қолдирди» News

Миржалол Қосимов: «Мусобақа икки хил таассурот қолдирди»

ОЧЛ гуруҳ босқич 5-турида "Ал Ҳилол" (0:3)дан мағлубиятга учраган АГМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: «Авваламбор Ассалому алайкум. Ўйинга ўтишдан аввал мусобақадаги икки хил таассуротим ҳақида гапирмоқчиман. Ҳали мусобақа тугамади ва бизни охирги турдаги баҳс кутмоқда. Лекин бугунги мағлубиятдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмади. Фурсатдан фойдаланиб ташкилотчиларга гуруҳ босқичини яхши даражада ўтказишаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Хурсанд қиладиган тарафи, нуфузли мусобақада қатнашдик. Бу жамоа учун катта мактаб. Шунингдек, мусобақа давомида доим бизни қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик футбол мухлисларига катта раҳмат айтаман. Иккинчи тарафи, яъни ёқмаган жиҳат бу ўзимизнинг хатолар туфайли кўплаб голларни ўтказиб юборганимиз бўлди. Ҳаёт давом этади. Бу футбол, унда кимдир ютади ва кимдир ютқазади. 

Ўйинга келадиган бўлсак, «Ал Ҳилол» кучли ижрочиларга эга жамоа. Бугун улар ҳақли ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда 40-дақиқагача яхши ҳаракатландик. Лекин рикошет орқали урилган гол ва иккинчи таймдаги тезкор гол жамоага руҳан таъсир қилди».

ОЧЛ. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган АГМКнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги ойдинлашди

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика