Latest news

22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  0 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  7 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 3:1 (матнли трансляция)  145 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  6 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0

Миржалол Қосимов: "Клуб ёпилади ёки олти очко олинади деган гап сўзларга эътибор қилмаяпмиз" News

Миржалол Қосимов: "Клуб ёпилади ёки олти очко олинади деган гап сўзларга эътибор қилмаяпмиз"

"Бунёдкор" - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Икки хил бўлим гувоҳига айландик. Биринчи таймда яхши ўйнадик. Аммо яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Захира ўриндиғимизда академиямиз тарбияланувчилари ўтиришди. Бу ўйинда олдин беш футболчи иштирок эта олмади. Икки ўйинчи дисквалификация, уч футболчи жароҳат сабабли бугун ўйнай олишмади. Бундай ўйинда бунчалик кўп йўқотишлар ўз сўзини айтади. Бекободда ҳам биринчи бўлимга қараганда иккинчи бўлимда суст ўйнадик, шу боис охирги дақиқаларда гол ўтказиб ютқазиб қўйдик. Шунақа ўйинлар орқали йигитлар тажриба тўплашади", - дейди Қосимов.



- Мавсум бошидан буён молиявий қийинчиликлар, ўйинчиларни руҳлантириш давом этмоқда. Мавсум тугамоқда, барибир одам чарчайди. Нафақат пул муаммоси, келаси йил "Бунёдкор" бор-йўқлиги ҳам сўроқ остида. Бу ҳам футболчиларга руҳан таъсир қилади...

- Авваламбор биз мухлислар учун ўйнаймиз. Тўғри мукофот пуллари йўқ, лекин бу баҳона бўлмаслиги керак. Ўз олдига катта мақсад қўйган, келажакда кучли футболчи бўламан деган ўйинчилар бу нарсани ўйлаши керак эмас. Йигитлар билан келишиб олганмиз. Ташқаридан бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Албатта ўз даражамиздан пастга тушишимиз керак эмас. Биз инсонмиз, чарчаймиз. Мақсадимиз Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш, бу нарсага эришиш қийин бўлади, лекин охиригача курашамиз. Кейинги йил клуб бўлмайди ёки олти очко олинади деган гапларни вақт кўрсатади. Ҳозир энг кераклиги мавсумни охиригача етказиб қўйиш.



Rating: +41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика