Latest news

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  77 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз деган умиддаман» News

Миржалол Қосимов: «Келаси йили ОЧЛда яна кўришамиз деган умиддаман»

"Истиқлол"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси дея топилган Йован Жокич иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Ўйин кутилганидек қизиқарли ва шиддатли ўтди. Буни кечаги матбуот анжуманида ҳам таъкидлаб ўтгандим. Кеча айтганимдек, АГМК мухлислар учун ғалабага ўйнади ва жамоа ғурурини ҳимоя қилиш учун ҳам курашди. АГМК мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Биз биргина мухлис бизга ишқибозлик қилса ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Албатта бугунги баҳс ҳам оғир бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, "Истиқлол" клубини плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритгани билан жамоамиз номидан табриклайман.

Биз жойлашган "квартет" жуда кучли гуруҳ эди. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Хаттоки "Ал Ҳилол"дек кучли жамоанинг тақдири бошқа гуруҳдаги ўйинга боғланиб қолди.

Мусобақани юқори даражада ташкил этган мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳаёт эса давом этади. Энди бор эътиборни ички чемпионатга қаратамиз. Худо хоҳласа бу йил чемпионатда яхши ҳаракат қилсак, Инша Аллоҳ келаси мавсумда яна ОЧЛ мусобақасида кўришамиз, деган умиддаман". 

— Деярли 3 ҳафта давомида зич тақвимда 6та учрашув ўтказилди. Шундай бўлсада футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдингизми?

— Биз ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз. Бунинг учун бизга бироз вақт керак. Фурсатдан фойдаланиб футболчиларга раҳмат айтаман ҳамда уларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашишди. Бизни чемпионат ўйинлари кутмоқда. Дам олишга вақт йўқ. Лекин шунга қарамасдан йигитлар бўлажак ўйинларга тайёр. Биз жиддий гуруҳдан ўрин олиб, кучли жамоалар билан ўйнадик ҳамда бу футболчиларга ўзига хос мактаб бўлди ва ушбу мусобақа уларни келажакда ўсишларига ёрдам беради, деб ўйлайман.

— Жамоаингиздаги барча футболчиларга имконият бердингиз. Хусусан ёш футболчилар ҳам майдонга тушишди. Бу жиҳат уларга келажакда ас қотадими?

— Албатта бу ас қотади. Бундай нуфузли мусобақада кучли жамоалар билан беллашиш, курашиш уларга келажакда футболчи сифатида ўсишларига ёрдам беради. Улар ҳам мусобақадаги иштирокидан тўғри хулоса қилиб, қаерга интилиш кераклигини тушуниб олишади, деб ўйлайман. Спорт бу курашиш дегани. Доим юқорига курашиб, чўққига интилиш керак.


Йован Жокич: "Афсуски гуруҳдан чиқолмадик. Бу футбол. Келаси йили яна ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Эндиликда бизни чемпионат кутмоқда ва барча диққат-эътиборни Суперлигада яхши иштирок этишга қаратамиз.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика