Latest news

18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайлашди  0 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  1 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  12 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2

Миржалол Қосимов: "Иккинчи голга қадар "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсатдик" News

Миржалол Қосимов: "Иккинчи голга қадар "Пахтакор"га муносиб қаршилик кўрсатдик"

Ўзбекистон Кубоги финалида "Пахтакор" - АГМК (3:0) учрашувидан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ўйин орқали Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш мумкинлигини яхши тушуниб тургандик ва буни жуда ҳам хоҳлагандик. Финалга яхши тайёрлангандик. Аммо кераксиз жойда тўп йўқотилгач ҳисоб очилди. Черан бекорга бугун учта гол урмади. Учинчи голда ҳам унинг маҳоратини кўриш мумкин бўлди. Пенальтига қадар қаршилик кўрсатаётгандик, аммо иккинчи голдан сўнг барчаси аниқ бўлди. "Пахтакор" ҳақли равишда кубок соҳибига айланди. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади, - дейди Миржалол Қосимов. 

- Бугунги ўйинда Григалашвили ҳужумда асосий ишни бажарди. У алмаштирилгач ҳужумда деярли имконият яратилмади...
- Футбол бу жамоавий ўйин. Биринчи таймда яхши ўйнади зарбалар берди, аммо иккинчи голдан сўнг кайфияти тушиб кетганини кўрдим. Олдинга ҳам юрмади, орқага ҳам қайтмади. Шу боис уни алмаштирдим.

- Биламизки, ҳар бир мураббийда жамоаси гол ўтказиб юборганидан кейин иккинчи режаси бўлади. Бугун АГМК гол ўтказиб юборганидан кейин иккинчи режага ўтишига нима тўсқинлик қилди?
- Биринчи голдан кейин яхши вазиятлар бўлди, аммо ҳужумни якунлашди оқсадик. Битта вазиятда Суюнов, битта вазиятда Симич жамоасини қутқарди.

- Ўйин давомида битта ҳужумчи билан ўйнадингиз. Кўп ҳолатларда ёлғизланиб қолгани кўринди. Учрашув охирида иккинчи ҳужумчини бошқа бир ҳужумчининг ўрнига тушурдингиз. Икки ҳужумчи билан ўйнашга нима халал берди?
- Адашмасам Ҳакимов тушганида 0:3 ҳисобида ютқазаётгандик. Йигитларда тушкунлик кузатилди. Худди Элгужада бўлган ҳолат Нурматовда ҳам бўлди. Шу боис Шиховни ва Ҳакимовни тушурдик.


Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика