Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Миржалол Қосимов: "Футболда характер кўрсатиш муҳим" News

Миржалол Қосимов: "Футболда характер кўрсатиш муҳим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жанговар ва қизиқарли ўйин бўлди. Яхши ниятда келгандик. "Пахтакор" кучли рақиблиги, нималарга қодирлиги маълум эди. Мен уялмайман, йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади, иккинчи бўлимда ҳаракатларимиз жонланди, устунлик биз томонга ўтди. Мана шу нарсани илк дақиқалардан бошлашимиз зарур эди. Фурсатдан фойдаланиб мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан табриклайман",- дейди Миржалол Қосимов. 

- АГМК илк дақиқаларда чуқур ҳимояга ётиб олди. Питер Хюистрага ҳар томонлама ютқазганингизни тан оласизми?

- Йўқ, нега энди? Масалан курашда ютқазмадик.  Илк дақиқалардан тактик схема шуни талаб қилди. Қанотларимиздаги футболчилар қарши ҳужумларда фаолроқ бўлишлари талаб қилинарди. Исталган ўйинни ютиш  ёки ютқазиш мумкин. Учрашувнинг бошида Бобурнинг елкасидан тўп келиб тушди ва Азиз Турғунбоев гол урди. Ўша вазиятда ҳам ўйнамасдан қўйиб юбориш ёки руҳан синиши мумкин эди. Шунга қарамасдан руҳан синиб қолмадик. Ўн киши қолганимизга қарамасдан йигитлар охиригача курашишди. Футболда характер кўрсатиш муҳим. Бу энг яхши ҳислат, деб ўйлайман. 

- Жамоада яхши савиядаги футболчилар йиғилганига қарамасдан майдонда ўз даражаларини кўрсатишга қийналишмоқда. Бугунг ҳам шунинг гувоҳига айландик. Мазкур ҳолат нима билан боғлиқ?

- Бўлиши мумкин.  Балки "Пахтакор" номи таъсир қилётгандир. Улар билан ортда қолган давр мобайнида бир марта дуранг ўйнадик. Қолган ўйинларда мағлуб бўлдик. Балки шу ҳам таъсир қилгандир.  

- Нима учундир бугунги кунда ўша "Пахтакор"да ўйнаган Михаил Анга ўхшаган етакчилар чиқмаяпти. Масалан "Бунёдкор"да Лутфулла Тўраев кенг майдон бўйлаб етакчлик қилади....

- Ўзбек футболига керакли пайтда ўйинни кучайтирадиган шундай футболчилар керак. Бу худо томонидан берилади. Биз ҳам истаймиз, Анларга ўхшаган футболчилар кўп чиқса ўзбек футболи ютади.  Футболчилар 15, 16 ёшида катта ютуқларга эришиб тўхтаб қолишади. Бизнинг менталитет бошқача. Жаҳон чемпионатларида қатнашиб руҳланиб кетишади, натижада футбол бошқа планга ўтиб кетади. Жуда ҳам иқтидорли футболчиларимиз бор. Қолаверса, футболчининг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ.  Оддий мисол Тимур Ҳакимов. Шундай футболчининг кейинчалик очилиб кета олмагани ачинарли. Жаҳон чемпионатидан сўнг осмонларга олиб чиқдик. Мен ўшанда "Бунёдкор"да фаолият олиб борардим. Гарчи бошқа клубда ишласамда, барибир ўзбек футболига керакли футболчи бўлгани учун бефарқ бўла олмасдим. Бир иккита нотўғри гапларга эшитгач, ўзига ҳам қаттиқ гапирдим. Бошқа футболчилар шу нарсани қилмаслиги керак. Вақтни ортга қайтариб бўлмайди. Футболчи бутун умр футбол ўйнамайди. Ўз вақтида фундаментни қўйиб олиши керак. Халқимизда ўзинг учун ўл етимм, деган мақол бежиз айтилмаган.  Футбол доим биринчи рақамли бўлиб қолиши керак, у иккинчи рақамга ўтдими албатта фаолиятида пасайиш кузатилади. Футболни алдаб бўлмайди. Юракдан меҳнат қилиб ўйнаса, футбол ҳам беради. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика