Latest news

17:16Про лига. "Бухоро" – "Дўстлик", "Шўртан" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:01Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи ошди  0 16:45Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  0 16:18Мбаппе Олимпиадада қатнашмайди  5 15:55Черчесов – Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи  0 15:28"Боруссия Д" Терзичга янги шартнома таклиф қилади  0 15:00Жоэль Кожо "Динамо"даги фаолиятини давом эттиради  5 14:40"Олимпик" посбони, бразилиялик инсайд, нигериялик ҳужумчи. Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси  4 14:28"Реал" "Боруссия"га 4,5 млн евро тўлайди  3 14:00Лазизбек Мирзаевнинг бўлажак клуби Ла Лигага чиқди!  11 13:58Абдихолиқов хет-трик қайд этган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 13:36"Ювентус" "Лацио" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:08Англиянинг икки клуби "Лион" хавбекига қизиқмоқда  0 12:40"Барселона" ҳимоячиси билан хайрлашиши мумкин  4 12:14"Бавария" ҳимоячисини сотишга тайёр  4

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди" News

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими ўйинда ўзимиз истаган натижага эришдик. Албатта ўзига яраша қизиқарли ўйин бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" яхши жамоа, ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатиб келади. Четлатишдан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

- ОКМК ўйинда устунликка эга бўлди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бордек.

- "Бунёдкор" посбони Сарвар Каримов ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. 2-3 та яққол голли вазиятларни қутқара олди. 

- Бутун ўзбек футболида вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммосига кўзга ташланаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Насиб қилгани бўлади. Баъзан йўқ жойдан голлар бўлади. Баъзида эса яққол вазиятлар голга айланмай қолади. Ҳужумчилар бўйича муаммоларимиз бор. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак. 

- ОКМК стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб келади. Бугун жамоангиз бу борада оқсагандек кўринди.

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Балки гол бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳар бир вазият бўйича машғулотларда ишлаймиз.

- Рубен Санчес қўлтиқтаёқда юрибди. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?

- У ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Сабаби у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин.

Rating: +4   

Comments

+1   
29 mar 22:56:41
Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
   
30 mar 02:20:24
Haqiqat-2
Reply to comment by Jamshid Abdusamadov
АГМК u-21 2-3 йил олдин чемпион булганди шу таркибдан ким олинди еки кайси бири катта футболда колди. Манимча 80% футболда колмаган нега экан а.
Яхши савол
   
29 mar 22:46:59
Uz paxtakor Uz
Тугри Укам гапирвосан
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика