Latest news

09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  0 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  0 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  11 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  2 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  8 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  45 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  15 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти" News

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти"

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар орасида келишилган ўйинларга қарши курашишга алоҳида урғу берилди. Унга кўра, Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларга қарши аёвсиз курашиш орқали футболда тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида Қарор қабул қилди. Қарорга кўра, келишилган ўйинларда иштирок этганларни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида ишчи гуруҳи тузилади.

Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қуйидагиларни айтди.

«Биз қандайдир ютуқларни қўлга киритяпмизу, ўз қозонимизда қайнаётган айрим муаммоларни эса, кўрмаяпмиз. Бугунги кунда келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти. Буни ўйлашимиз керак. ОАВдаги чиқишлар ва матбуотдаги мақолаларни кўриб, бу масала юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгиланишини тавсия қиламан», - дейди Усмонов.

Ижроия Қўмита аъзолари кўриб чиққан яна бир муҳим масала терма жамоалар фаолиятига даҳлдор бўлиб кенг муҳокамага сабаб бўлди. Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик масаласига ҳам Мираброр Усмонов алоҳида тўхталди.

М. Усмонов: «Футболчилар рўйхатини мураббий тузади, тузаверсин, марҳамат. Мураббийнинг ишига аралашмаймиз. Ҳаққимиз йўқ. Лекин, мана шу ерда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик бўлса, биз бунга жим қараб туролмаймиз. Одиллик бўлсин. Ҳеч ким кимнингдир қариндоши бўлганлиги сабаб терма жамоага келишига йўл қўймаймиз».

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроқўм аъзолари ушбу масалани ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди.

Унга кўра, бу каби иллатларни олдини олиш ва назорат қилиш учун 1 февралга қадар бир неча мутахассислардан иборат гуруҳ тузилади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. ЎФФ Ижроқўми йиғилишида кун тартибидан ўринг олган яна бир нечта масалалар юзасидан Қарорлар қабул қилинди. Улар орасида ФИФА ва ОФК регламентига тўла жавоб бера оладиган, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил этилади. Мажлис якунида, 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар ЎФФ Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.

ЎФФ матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика