Latest news

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  10 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Беларусь чемпионати. Умаров асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Энергетик-БГУ" мағлубиятга учради News

Беларусь чемпионати. Умаров асосий таркибда майдонга тушган баҳсда "Энергетик-БГУ" мағлубиятга учради

"Минск" ҳамда "Энергетик-БГУ" ўртасидаги учрашув якунланди.

Минск – Энергетик-БГУ 2:1

"Трактор"
Голлар: Васильев 45 (пен.), Чаговец 51 - Юдчиц 36 (пен.)

Минск – Веремко, Шемрук, Залеский, Прищепа, Чаговец, Шрамченко, Зинович, Васильев, Рижук, Горбач, Грибовский.

Энергетик-БГУ – Садовский, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич, Носко, Башилов, Умаров, Шкурдюк, Мусаханян.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90. Баҳс асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Минск"нинг ҳимояси меҳмонлар узатмаларини муваффақиятли қайтариб юбормоқда.

78. "Энергетик" ҳужумга ўтишга қийналяпти, меҳмонлар вазият яратишга қийналмоқда.

69. "Минск" кетма-кет хавфли ҳужумлар амалга оширди, бироқ ҳар сафар "Энегретик" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда.

61. ГОЛ! 3:1! Йўқ, ҳакам офсайд борлигини кўрсатди.

58. Ўзгариш: Умаров майдонни тарк этди, унинг ўрнига Атеменге баҳсни давом эттиради.

58. Шаҳбоз Умаров қоида бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

54. "Минск"дан навбатдаги ажойиб ҳужум, бироқ сўнгги пас ноаниқ бўлди.

51. ГОЛ! "Минск" ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Бурчакдан узатилган тўпни Чаговец дарвозага жойлаб қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Пенальти, бу сафар "Энергетик" дарвозаси томон. ГОЛ! Васильев ҳисобни тенглаштирди.

42. "Энергетик" футболчиси Башилов рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

36. ГОООЛ! Юдчиц пенальти орқали ҳисобни очди! 0:1

35. Пенальти! "Минск" футболчиси Бакични ўз жарима майдончаси ичида йиқитди.

34. "Минск" ажойиб ҳужум уюштирди, аммо зарба беришга келганда ноаниқ ҳаракат қилишди.

29. "Энергетик" футболчиларининг ҳужуми қовушмаяпти.

26. Учрашувда кичик устунлик "Минск" томонда.

23. Умаров ўнг қанотда тўпни эгаллаб олди ва жамоасининг қарши ҳужумини бошламоқчи эди, аммо эҳтиётсизлик туфайли тўпни аутга чиқариб юборди.

20. "Минск" футболчиси Шемрук 14 метрдан дарвозани нишонга ола билмади.

14. Бакич чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уриниб кўрди, бироқ Веремко тўпни эгаллаб олди.

10. Сариқ карточка. Шрамченко қоида бузгани учун огоҳлантирилди. Стандартни Умаров ижро этди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди.

5. Шаҳбоз Умаров ажойиб ҳаракати билан бошлаб берган ҳужум бурчак зарбаси билан давом этмоқда. Бурчак зарбасини Умаровнинг ўзи ижро этди, бироқ муваффақиятсиз уриниш.

1. Учрашув бошланди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика