Latest news

16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  15 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  29 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1 15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  3 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  3 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  5 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  6 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  103 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди News

Мини-футбол: Республика биринчилиги Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида ҳам бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифадаги гуруҳда ташкил этилмоқда.

Мусобақаларга биринчилардан бўлиб Наманган шаҳрида старт берилганлиги ва қайд этилган натижалар ҳақида маълумот берганмиз. Мусобақа 27-28 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этди.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақа Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл (7та жамоа), Беруний (7та жамоа)  ҳамда Амударё (3та жамоа)  туманларида ташкиллаштирилди.

Қизиқарли кечган баҳсларда ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

11, 12, 13, 14, 15 ва 17 ёшлилар ўртасидаги мусобақаларда Тўрткўл тумани БЎСМи, 16 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда эса Беруний тумани БЎСМи тарбияланувчилари биринчи ўринни эгаллашди. Амударё туманининг БЎСМ жамоаси фақатгина 17 ёшлилар ўртасидаги ўйинларда фахрли иккинчи поғонадан жой олди, бошқа гуруҳлардаги иккинчи ўринлар ҳам айнан Беруний ва Тўрткўл тумани вакилларига насиб этди.

Аввал қайд этганимиздек, мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар  ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат.    

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика