Latest news

10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  0 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  1 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  9 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3

Минбарда "Машъал" ПФК матбуот котиби: Ҳумоюн Давуров News

Минбарда "Машъал" ПФК матбуот котиби: Ҳумоюн Давуров

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Ҳумоюн Давуров, “Машъал” ПФК матбуот хизмати раҳбари:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- “Машъал” клубида 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб фаолият олиб бормоқдаман. Клуб вакиллари мени шу клубга таклиф этди. Клуб директори менга маълум муддат синов берди ва шундан сўнг клуб билан шартнома бўйича ишга ўтганман.


2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Матбуот хизматида икки киши, мен Ҳумоюн Давуров ва Бунёд Андаев ишлайди. Бунёд Андаев менга фото ва видеоларни тайёрлашда яқиндан ёрдам беради. Ундан ташқари дастур ва бошқа масалаларда бирга ишлаймиз. Мен клуб ҳақида маълумотлар ва қолган барча масалада иш олиб бораман.


3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Клуб томонидан менга яратилган шароитларнинг барчаси мени қониқтиради. Ойлик ва бошқа молиявий масалаларда клуб етарлича шароит яратиб берган.


4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- “Машъал” клуби брендини ошириш учун барча ижтимоий тармоқлар фаол иш олиб боради. Умуман олганда ҳар куни саҳифалар янгиланади ва керакли ахборотлар етказиб берилади. Барча ижтмоий тармоқларда ўз саҳифамизга эгамиз.


5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Айни кунгача бирон марта сафар учрашувларини ўтказиб юбормаганман. Шу боис бу борада умуман муаммо йўқлигини беммалол айта оламан. Мен клубнинг аъзосиман.


6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Клуб эпикировкасини оламан. Учрашувларда ва жамоа билан бирга бўганимда “Машъал” логотипи туширилган эпикировкаларда юрамиз. Айнан эпикировкасиз жамоа йиғилиш жойларидан юриш раҳбарият томонидан таъқиқланган.


7. Мукофот пули оласизми?

- Мукофат пули оламан. Бу қандай шаклда бўлишидан қаътий назар бу мен учун фойдали.


8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?

- Жамоанинг ёзги ва қишки йиғинларида бирга иштирок этаман. Ҳозирча хориж йиғини ташкил этилгани йўқ. Шу боис бир нарса айтишим қийин. Раҳбарият ва бош мураббий истаса хориж йиғини ташкил этилса боришим мумкин.


9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Жамоада ва автобусда кетишда муаммо бўлмайди. Ўз жойим бор.


10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

- Стадионимизда ОАВлари учун барча шароит яратилган. WiFi ва бошқа керакли барча жиҳозлар бор. Яқинда медиа трибунамиз бутунлай қайта таъмирланмоқда. Унда бундан ҳам кўпроқ шароит бўлади.


11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

- Мен “Қўқон-1912” клуби матбуот хизматига ҳавас қиламан. Улар сайтига ҳар куни хабар топа олади. Бу ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.


P.S.

Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика