Latest news

20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  10 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  24 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  31 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  1 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади" News

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Милован Райевац ўз фикрларини билдирди.
"Биз бу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Ўртоқлик учрашувидан олдин ўқув машғулот йиғинини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, улар бугун буни намойиш этишди. Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Голларга келадиган бўлсак, бу голни олдини олишимиз мумкин эди. Аммо хатодан сўнг гол ўтказдик. Иккинчи гол эса санъат намунаси бўлди, бу гол билан барча ишқибозларни табриклайман. Ўзбекистонни ғалаба билан муборакбод этаман, биз эса БАА билан ўйинга эътиборимизни қаратамиз, - дейди Райевац.

- БАА билан ўйинда бугун майдонга тушганлардан кимларни майдонга туширмоқчисиз?

- Кўрамиз. Бугунги баҳсда баъзи футболчиларни қайд этиб қўйдик. Учрашувга яқин бир қарорга келамиз. 

- "Муангтонг Юнайтед" клуби аъзолари терма жамоада йўқ эди. Улар БАА билан ўйинга жамоага қўшилишадими?
- Албатта. Бу клуб вакиллари терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади ва БААга қарши баҳсга бизга ёрдам беришади.

- Бугунги ўйинда олдингизга қўйган барча режаларни бажара олдингизми?
- Йўқ. Тушунарлики мағлуб бўлган ўйинда буни иложиси йўқ.

- Таиланд ярим куч билан ўйнадими ёки тўлиқ куч биланми?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби "Муангтонг Юнайтед" ва яна икки футболчининг таркибимизга қўшилиши кечикди. Шу боис бугунги баҳс билан умумий кучимизга баҳо бериш қийин.

- Таиланд ФА сизни таклиф этганидан сўнг олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Асосий мақсадимиз янги жамоа қуриш. Кейинги Жаҳон ва Осиё чемпионатлари саралашлари учун янги жамоа қуриш асосий мақсад. Терма жамоани тубдан ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Агар бугун юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев


Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика