Милнер: "Ўйинларда ғалаба қозониб, босим қилишда давом этишимиз керак" News

Милнер: "Ўйинларда ғалаба қозониб, босим қилишда давом этишимиз керак"

"Ливерпуль" ярим ҳимочиси АПЛ 35-туридан ўрин олган учрашувда "Кардифф Сити"ни таслим қилди, Милнер мана шу учрашув ҳақида фикр билдирди.

33 ёшли англиялик ўйиннинг 75-дақиқасида майдонга тушди ва пенальтидан унумли фойдаланиб ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Мен йигитларга ишонаман ва уларда барчаси яхши бўлишини истайман. Бироқ, ҳар сафар уларнинг ўйинларига майдон четидан назар солганда ёмон чиқаётгани кўринади. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бахснинг катта қисмини ўз назоратимизда ўтказдик. Голни нишонлашим? Ҳамма мени ёшим ўтиб қолгани борасида гапирмоқда. Ўйинимизга бор эътиборни қаратганимиз ҳолда тўп тепишимиз зарур. Биз ҳозир қила олишимиз мумкин бўлган нарса шу – ўйинларда ғалаба қозониб, босим қилишда давом этишимиз керак. "Манчестер Сити" ҳам идеал бўлиши кераклигини билади", - дейди Милнер.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика