Latest news

18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  7 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  32 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  58 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  4

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғинга киришди News

Миллий терма жамоа Тошкентда йиғинга киришди

Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи сўнгги икки ўйинидан олдинги йиғинга киришди.

Таъкидлаш жоиз, айни дамда терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар Тошкентга етиб келишди. Фақатгина Россия чемпионатида тўп сураётган Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Виталий Денисов ("Локомотив"), шунингдек, кеча ўз жамоаси "Ал Жаиш" сафида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинида "Насаф"га қарши майдонга тушган Сардор Рашидов йиғинга кейинроқ келиб қўшиладилар. Қолган барча футболчилар Тошкентдаги йиғинда терма жамоа сафига келиб қўшилишди.

Миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини аввалроқ эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда ҳозирча 7 учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати 2018, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни бўлиб ўтадиган Филиппинга қарши учрашуви ҳам, Баҳрайнга қарши 29 март куни бўладиган ўйин ҳам 18:00да старт олади.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика