Latest news

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  0 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  5 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  10 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  2 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  50 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  427 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Миллий терма жамоа 27 августда йиғин бошлайди News

Миллий терма жамоа 27 августда йиғин бошлайди

30 футболчидан иборат Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Филиппин терма жамоасига қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш мақсадида 27 август куни йиғинга киради.

Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва жамоанинг техник ва тактик харакатларини такомиллаштиришга бағишланган назарий ва жисмоний машғулотларга эътиборни кучайтиради.

Аввал хабар бериб ўтилганидек, 30 нафар футболчининг барчаси 27 августдан йиғинга кириш имконияти эга бўлмайди. Легионерлар ФИФА регламентига мувофиқ, клубларнинг рухсати билан Яман билан ўйинга 5 кун қолгандагина терма жамоа ихтиёрига учиб кетиш ҳуқуқига эга бўлади.

Миллий терма жамоанинг Яманга қарши учрашуви 3 сентябрь куни соат 19:00 да Тошкентдаги марказий “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

3 сентябрь куни, шунингдек, “Н” гуруҳининг иккинчи учрашуви Манамада Баҳрайн ва гуруҳ пешқадами Шимолий Корея ўртасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:40 да бошланади.

5 та жамоа ўйнайдиган “Н” гуруҳида 3-турда Филиппин терма жамоаси дам олади. Шу куни Филиппинлик футболчилар Мальдив ороллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да “Ризал Мемориал” стадионида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Яманга қарши ўйиндан кейин 6 сентябргача Тошкентда шуғулланади. 6 сентябрь куни эрталаб терма жамоа делегацияси чартер рейс билан Манилага учиб кетади. Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши учрашуви эса 8 сентябрда Тошкент вақти билан 20:00 да Бокаю Ситида бошланади.

3-тур олдидан “Н” саралаш гуруҳида Шимолий Корея ва Филиппин 2 та ўйиндан кейин 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни эгаллаб турган Баҳрайн, Ўзбекистон ва Яман терма жамоаларида эса ҳозирча очко йўқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика