Latest news

17:40Суперлига. "Андижон" — "Динамо" (матнли трансляция)  2 17:26ОКМК — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 17:11"Ризеспор" — "Эюпспор". Алиқулов асосий таркибда  0 16:57"Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 16:28"Турон" — "Астана". Абдумажидов, Мухторов ва Асқаров асосий таркибда  0 16:03"Байер" Алонсонинг "Реал"ни бошқаришни истаётганини билади ва мураббийга тўсқинлик қилмайди  4 15:37"Локомотив" — "Жайхун". Таркиблар маълум  1 15:17"Боруссия" "Барселона" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:50"Динамо" — "Рубин". Ашурматов захирада  1 14:30"Манчестер Юнайтед" деярли 60 млн евро турадиган футболчига қизиқиш билдирмоқда  1 14:01"Ливерпуль" Салоҳ билан шартнома узайтирилганига қарамай, АПЛдан вингер сотиб олмоқчи  2 13:37"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди  1 13:10"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 12:44Мурод Исмоилов: "Левченко борасида тезкор қарор чиқарилмаслигини истардим"  19 12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  1

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Эктор Купер билан учрашди

Миллий терма жамоамизга аргентиналик мутахассис Эктор Рауль Купер бош мураббий этиб тайинлангани хақида футбол ихлосмандларининг хабарлари бор.

Бугун тонгги соат 6:10да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон МТЖни бошқариб борадиган аргентиналик мутахассис Эктор Куперни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов миллий терма жамоамизнинг янги мураббийини қабул қилди. Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов мураббий билан суҳбатлашар экан, футболимизда олиб борилаётган ислоҳотлар билан ўртоқлашиб, ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган жаҳон чемпионитига чиқиш энг долзарб вазифа эканлигини айтиб ўтди.

"Бизнинг халқимиз жуда ҳам футболсевар. Сиз миллий терма жамоамизни бошқариб боришингиз эълон қилинганидан кейин, юртимиздаги футбол мухлислари бу хабарни катта қувонч билан кутиб олишди. Асосий мақсадимиз олдимизда турган катта мусобақаларда ижобий натижаларга эришиш, Токио-2020 ҳамда Жаҳон чемпионати-2022 йўлланмасини қўлга киритиш.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бунинг учун Сизга барча шароитларни яратиб беради. Мураббийлар ишига ҳеч ким аралашишига йўл қўйилмайди. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз деган умиддаман", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз ўрнида Эктор Купер ҳам бу йўлда бор куч-ғайратини аямаслигини билдириб ўтар экан, аэропортдаги кутиб олиш маросимидан ҳайратда эканини яшириб ўтирмади.

Учрашув сўнгида Умид Аҳмаджонов Эктор Куперга унинг номи туширилган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзий либоси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.



Эслатиб ўтамиз, бугун соат 15:00да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманида барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.

Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика