Latest news

10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  2 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  22 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади News

Миллий чемпионат ва кубок баҳсларида тиббий назорат ҳамда карантин қоидаларига жиддий риоя қилинади

17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида 18 апрелдан эътиборан мамлакатимизда коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилди.

Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси карантин тартибига амал қилган ҳолда миллий чемпионат ва мамлакат кубоги баҳсларида тиббий назоратга янада жиддий эътибор қаратишга киришди.

Хусусан, Про лиганинг 5-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Хоразм” учрашувидан бошлаб стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг масофа сақлаб ўтиришлари учун ўриндиқлар алоҳида белгилаб, ажратиб чиқилди.

Шунингдек, ҳозирда стадионга кираётган томошабинларнинг ҳарорати ўлчаниб, уларнинг албатта тиббий ниқобда бўлишлари талаб қилинмоқда.

Бу борада учрашувларни ташкил этишга бевосита масъул бўлган ЎзПФЛ комиссарларининг умумий масъулият ва мажбуриятлари янада ортади. Шу сабабли ўйинолди ва ўйин кунги тадбирлар давомида учрашув иштирокчилари ва мухлисларнинг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини ташкил этиш юзасидан бугун ЎзПФЛ учрашув комиссарлари учун махсус семинар ўтказилди.

Эндиликда барча мусобақалар доирасидаги ўйинларда мухлисларнинг ижтимоий масофани сақлашларига алоҳида эътибор қаратилади. Бу бўйича ЎзПФЛ комиссарлари Санитария эпидемиология хизмати билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб боради. Ўйин олдидан ҳар икки клуб вакиллари билан ташкилотчилик масалалари юзасидан ўтказиладиган одатий йиғилишда бундан буён Санитария эпидемиология хизмати вакили ҳам албатта иштирок этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика