Latest news

14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  1 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  0 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  1

Миллий терма жамоамиз ҳимоясида энди ким ўйнайди? News

Миллий терма жамоамиз ҳимоясида энди ким ўйнайди?

Юқорида хабар бериб ўтганимиздек кеча машғулотларда жароҳат олган Владимир Козак Тошкентда қолишга мажбур бўлди.
Шундан чиқиб келиб хулоса қиладиган бўлсак енди терма жамоамиз ихтиёрида беш нафар ҳимоячи қолмоқда.

Ҳимоячилар:
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Виталий Денисов («Локомотив» Москва, Россия)
Шавкат Муллажонов («Лиаонинг», Хитой)
Даврон Ҳошимов («Пахтакор»)

Бу дегани МТЖ олдида навбатдаги икки учрашувда қийин вазиятда қолади. Энди Ўзбекистоннинг тактикаси ва сафар ўйинларига биноан оладиган бўлсак тўрт ҳимоячи билан майдонга тушамиз. Бу вазиятда ҳеч бир ҳимоячимизнинг жароҳат олишга ёки қизил карточка олишга ҳаққи йўқ. Шунингдек Анзур Исмоиловда сариқ карточкаси борлигини эслатиб қўймоқчимиз, навбатдаги сариқ карточка олинса кейинги ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Вьетнамга қарши ҳимоя марказида Ислом Тўхтахўжаев ва Анзур Исмоилов ҳаракат қилса, чапда Виталий Денисов, ўнгда Шавкат Муллажонов ҳаракат қилишини тахмин қилишимиз мумкин. Даврон Ҳошимов еса захирадан ўйинни кучайтириши шарт бўлади. Терма жамоамизда бошқа чора қолмайди. Агар терма жамоамиз 3+4+3 ёки 3+5+2 тактикасида ҳаракат қилса , унда Шавкат Муллажонов ва Даврон Ҳошимовни асрашимиз мумкин. Кейинги Гонконгга қарши яна бир муҳим учрашув борлиги боис ҳимоячиларимизда муаммо келиб чиқмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамга қарши учрашув 15 ноябрь куни 17:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика