Latest news

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Миллатлар лигаси. Англия Италияга мағлуб бўлди ва муддатидан олдин қуйи дивизионга тушиб кетиши аниқ бўлди News

Миллатлар лигаси. Англия Италияга мағлуб бўлди ва муддатидан олдин қуйи дивизионга тушиб кетиши аниқ бўлди

Европа Миллатлар лигаси 3-гуруҳнинг 5-турида Англия Италия меҳмони бўлди ва мағлубиятга учради.

Шу тариқа, Англия термаси B лигасига тушиб кетиши аниқ бўлди.

Миллатлар лигаси. Италия – Англия 1:0

Голлар: 68' Распадори

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бонуччи, Толои, Ачерби, Димарко (Фраттези, 89), Жоржиньо (Эмерсон, 89), Кристанте, Барелла (Побега, 63), Скамакка (Ньонто, 63), Распадори (Габбьядини, 81).

Англия – Поуп, Джеймс, Уокер (Шоу, 72), Магуайр, Дайер, Сака (Грилиш, 72), Райс, Беллингем, Фоден, Кейн, Стерлинг.

Огоҳлантиришлар: Бонуччи (48), Ди Лоренцо (80), Грилиш (90).

Italy

Giacomo Raspadori - 68'

UEFA Nations League A Grp. 3 . Round 5

23/09/2022, 23:45

0
:
1
Finished

England

Stadium: San Siro, 50460 spectators

Referee: Jesus Gil

45'
90'
48'  Leonardo Bonucci
63'  Gianluca Scamacca (Wilfried Gnonto)
63'  Nicolo Barella (Tommaso Pobega)
68'  Giacomo Raspadori
68'  Leonardo Bonucci
80'  Giovanni Di Lorenzo
81'  Giacomo Raspadori (Manolo Gabbiadini)
89'  Federico Dimarco (Davide Frattesi)
89'  Jorginho (Emerson)
71'  Bukayo Saka (Jack Grealish)
71'  Kyle Walker (Luke Shaw)
90'  Jack Grealish

90+7. Ўйин тугади! Италия Англия устидан ғалаба қозонди!

96. Ухххххх. Беллингемнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетмоқда.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. Димарко ўрнига Фратесси майдонга тушди, Жоржиньо ўрнига эса Эмерсон.

88. Кристанте қулай позициядан беўхшов зарба йўллади.

85. ЗАРБААА! Габбьядини ҳисобни иккитага ошириб қўйиши мумкин эди. Аммо дарвозабон тўпни қайтарди. 

83. Жуд Беллингемнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

81. Ўзгариш. Ягона гол муаллифи Распадори ўрнига Габбьядини майдонга тушди.

80. Огоҳлантириш. Ди Лоренцо Грилишга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

77. Зарбаааааааа! Харри Кейн ўткир бурчакдан икки марта кучли зарба берди. Доннаруммадан дабл-сейв

71. Ўзгариш. Сака ўрнига Жек Грилиш, Кайл Уокер ўрнига Люк Шоу майдонга туширилди.

68. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Распадори жарима майдони ичида зарба йўллаб тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига михлаб қўйди!

67. Ўйин бир темпда давом этмоқда.

63. Ўзгариш. Скамакка ўрнига Вилли Ньонто туширилди. Барелла ўрнига Побега

60. Толой Харри Кейннинг ажойиб узатмасини майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Италиядан ажойиб имконият яратилди. Аммо Ди Марко офсайдда эди.

51. Харри Кейн ҳаводаги курашда италиялик футболчи билан тўқнашди. Харрига бир неча дақиқа ёрдам кўрсатилди.

50. Харри Кейн ҳам Стерлинг сингари рейд уюштирди. Охирги зарба эса италияликлар томонидан блокланди. Бурчак зарбаси. 

48. Раҳим Стерлинг қарши ҳужумда майдон марказидан рейд уюштирди. Барелла эса жарима майдони чегарасида Раҳимни тўхтатди, акс ҳолда Стерлинг бирга бир вазиятга чиқиб кетарди.  Бареллага сариқ карточка кўрсатилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Биринчи бўлим якунланди!

42. Харри Кейннинг дарвоза томон тепган тўпи анчагина ноаниқ кетди.

38. Николо Барелланинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

27. Барелла ўнг қанотдан тўпни марказроққа узатди, Распадори эса тўпни ўзига тўғрилай олмади.

23. Икки терма жамоа ҳам ўзаро бир-бирларига босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳаракатлар самарасииз якунланмоқда.

14. Ўйин темпи ошиб бормоқда. 

12. Ҳаволатиб узатиб берилган тўпга бош билан зарба берган Поуп тўпни ушшлаб олди.

11. Энди навбат меҳмонларга. Англияликлар аста-секин ўз ҳужумларини амалга оширишмоқда.

6. Скамакка бугун анча фаол. Унинг дарвоза томон йўллаган тўпи ноаниқ кетди.

5. Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Скамакка боши билан дарвозагга йўллади, унинг бош билан берган зарбасини Поуп қайтариб юборди.

2. Илк дақиқаларда Англия тўп назоратини ўзига олишга уринмоқда. Бироқ италияликлар прессинг қилишяпти. Ҳар икки терма жамоаси ҳам анча фаол.

1. Ўйин бошланди!

Учрашувдан аввал Буюк Британия Қироличаси Елизавета II хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланди.

Жамоалар ўйинолди расмга тушишмоқда.

Ҳар икки терма жамоанинг давлат мадҳиялари янграмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

- Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика