Latest news

22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  4 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  9 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

"Милан"нинг ёзги режалари барбод бўлди-ми?! News

"Милан"нинг ёзги режалари барбод бўлди-ми?!

Саншешни ПСЖ илиб кетди, "Лилль" ярим ҳимоячиси қўлдан чиқарилди.

"Милан" 2011 йилдан бери илк бор Италия чемпиони бўлди: янги футболчи олиб келиш билан боғлиқ қийинчиликлар бўлса-да, таркибдаги футболчилар билан шартномани узайтириш ишлари яхши кетмоқда. Директорлар Паоло Мальдини (техник) ва Фредерик Массара (спорт) клубда қолиши аниқ, катта эҳтимол Златан ҳам жамоа билан бирга бўлади.


Паоло Мальдини бозорда эркинликка эга бўлди ва маоши оширилди

Мальдини 2018 йилдан бери клуб раҳбариятида ишлаб келмоқда — у ўша пайт "Милан"нинг стратегик ривожлантириш бўйича директори лавозимида фаолият юритарди. Бир йил ўтиб, клуб техник директори бўлди. Массара — 2019 йил июндан бери клуб спорт директори ҳисобланади.



Улар дарҳол янги битим имзолаганлари йўқ: "Gazzetta dello Sport" хабарига қараганда, Паоло клубда кўпроқ ваколатга эга бўлишни, масалан, шартномаси муддати ноябрда тугайдиган бош директор Иван Газидиснинг олдидаги мажбуриятларини камайтиришни хоҳлади. Мальдинининг шартлари қисман бажарилди — трансфер бозорида унга кўпроқ эркинлик берилди, лекин барибир катта трансферлар борасида Газидис билан маслаҳатлашиши лозим. Шунингдек, Паолонинг маоши ошди: йилига 1,8 млн евро оларди, энди эса —2 млн.

Томонлар бу борада келишиб олдилар: Мальдини ва Массара шартномасини яна икки йилга узайтирилди.


Ибра сўровларини камайишига тайёр: голлар ва дақиқалар учун яхшигина бонус эвазига минимал маош олиш

Златан камида яна бир мавсум қолиши мумкин. Фабрицио Романонинг ёзишича, Златаннинг тиззасидаги муаммога қарамай, "Милан" шведга янги шартнома таклиф қилишга тайёр экан. Швециялик операциядан 7-8 ой ўтиб тикланиши мумкин, шу сабабли, маоши камайишига ҳам рози. Ибранинг аввалги битими бўйича йилига 7 млн евро оларди, энди эса инсайдер Николо Скира фикрича: шведга минимал иш ҳақи + голлари ва ўйнаган дақиқалари учун яхшигина бонус берилади.



"Милан"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Браим Диас жуда хурсанд: "У отам билан тенг (Златан 40 ёш), аммо ҳамон ўйин натижасига таъсир кўрсата олади. Ибрагимович кийиниш хонасида худди отага ўхшайди. У ҳаётимни осонлаштиради. Агар менга тўп келиб тушса, Златаннинг жаҳли чиқмаслиги учун тўпни унга оширишим шарт! У ажойиб футболчи, харизматик инсон, ғалаба қозонишни яхши кўради ва машғулотда шуғулланишни ёқтиради — бунинг кайфиятини бошқаларга ҳам улашади. У барча футболчилар яхшироқ бўлишига ўз ҳиссасини қўшади ва буни максимал даражада намоён қилади.


"Милан"да янги футболчилар билан вазият анча чигал: Зиешни олиб келишга умид қилишмоқда, "Лилль" футболчиларининг трансферлари охирига етиб бормаяпти

• Миланликлар ёзда "Челси"дан Хаким Зиешни олишни исташяпти. "Sky Sport Italia" нашри ёзишича, клуб 29 ёшли ярим ҳимоячини ижарага олишига ишончи комил. Айни дамда "Милан" ва "Челси" иккисини ҳам бирдек мамнун қиладиган трансфер амалга ошириш йўлини изламоқда. Ўтган мавсум Хаким нақд 44 ўйинда майдонга тушди, аммо ҳаммасида ҳам тўлиқ ўйнамади. Бу вақт ичида Зиеш 8та гол уриб, 6 ассист қайд этди — у "Милан"да креатив ва сифатли ўйин намойиш этиш эҳтимоли бор.



• Италияликларнинг яна бир ёзги режаси — "Брюгге"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Шарль де Кетеларе. Ҳа-ҳа, айнан у 2020 йил ЕЧЛ гуруҳ ўйинларининг иккисида ҳам "Зенит"га гол урган. Тўғри, де Кетеларе билан қийинроқ бўлади: "Лидс" ҳам уни ўзига қўшиб олмоқчи, аммо "The Athletic" маълумотига кўра, "Милан" бу борада фаворит экан. Трансфер 35-40 млн еврога баҳоланмоқда.

• "Лилль" билан эса миланликларнинг ишларии у қадар яхши эмас. "La Gazzetta dello Sport" март ойидаёқ марказий ҳимоячи Свен Ботман "Милан" билан оғзаки келишувга эришди ва фаолиятини Италияда давом эттиради деб ёзган эди. Аммо ўхшамади: клуб ишни чўзди, "Лилль" эса ўйинчи учун 40 млн евро сўраб, "Ньюкасл" билан келишиб олди. "Милан" энди "Лацио"нинг тажрибали ўйинчиси Франческо Ачербини кузатмоқда.

• ПСЖ Ренату Саншешни ўзига қўшиб олмоқда. "Милан" июнь бошида португалиялик билан оғзаки келишиб олганига қарамай, трансфер суммаси борасида муаммолар бор эди. "Милан" Ренатуга 15 - 18 млн евро таклиф қилди (аввал — 10 млн, қолгани бонус орқали), "Лилль" эса икки баробар кўпроқ — 30 млн евро талаб қилди.

Шу вазиятда ПСЖ масалага аралашди: "Лилль"га 20 млн таклиф қилди, Саншешнинг ўзига эса худди "Милан" айтган шартларни қўйди. Инсайдер Николо Скира хабар беришича, италияликлар 3,5 млн евро маош ва 4 йиллик шартнома, Париж клуби эса 5 йиллик шартнома ва йилига худди шунча пул. Футболчининг ўзи ҳам Лига 1 да тўп тепишни яхшироқ вариант деб топди ва "Милан"га рад жавобини берди.



• Умуман, "La Gazzetta dello Sport" нашри "Милан" ишқибозларига топ-трансфердан умид қилмасликларини маслаҳат берганди: раҳбарият иш ҳақи йилига 6 млн евро ва ундан юқори бўлган футболчилар билан шартнома имзоламайди. Шу жиҳат туфайли "Милан" Пауло Дибаладан воз кечган.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика